Сут жуда инжиқ маҳсулот бўлиб, у рациондаги барча маҳсулотлар билан ҳам мос келавермайди. Marie Claire нашри қандай маҳсулотлар билан бирга сут ичиш мумкинмаслигини маълум қилди.
Қаҳва
Мутахассисларнинг таъкидлашича, оқсил таъсирида кофеиннинг таъсири нейтраллашади. Бироз тетикликни ҳис қилишни истаганлар учун ушбу ичимликни соф ҳолда ичгани яхшироқдир. Акс ҳолда, таъсир тескари бўлади ва ошқозон ичимликнинг сўрилишига кўп қўшимча энергия сарфлайди.
Чой
Кўпчилик машҳур инглиз анъаналарини акс эттирган ҳолда кўк чойга сут қўшишни яхши кўради. Бироқ бундай комбинацияда чойнинг антиоксидант функцияси сут таъсирида камаяди ва организм бундан камроқ фойда олади.
Денгиз маҳсулотлари
Турли хил ҳайвонларнинг иккита маҳсулоти бир-бири билан яхши аралашмайди. Замонавий илмий тилда, икки хил турдаги оқсиллар ошқозонда учрашганда, зиддият юзага келади — уларнинг дозаси ошиб кетади. Организмнинг ошқозон-ичак тракти ва буйракларга зарар етказиши мумкин бўлган бундай юкни енгиши қийин.
Сабзавотлар
Бодринг сут билан ошқозонда ноқулайлик туғдиради. Улардан кейин помидор, қовоқча, брокколи ва сабзи туради. Бу маҳсулотларнинг барчаси ҳар қандай шаклда алоҳида-алоҳида истеъмол қилиниши керак, аммо сут билан бирлашганда улар ҳазмсизлик хавфини оширади.
Гўшт
Худди юқорида келтирилган турли оқсиллар каби ошқозон уни тўғри қабул қилмайди. Қаймоқ ва сутни сметана билан алмаштиришга ҳаракат қилиш тавися этилади. Таъми бироз ўзгаради, аммо организмда сут билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмайди.
Изоҳ (0)