Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йил октябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Параосиё ўйинлари 2023 йилга қолдирилди. Бу ҳақда Осиё Паралимпия қўмитаси маълум қилди.
Бунга Хитойда юзага келган коронавирус билан боғлиқ кескин вазият сабаб қилиб кўрсатилган.
2022 йилги Параосиё ўйинлари 9—15 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Аввалроқ Ханчжоу—2022 Осиё ўйинлари ҳам 2023 йилга қолдирилганди.
Изоҳ (0)