• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футбол янги инқилоб бўсағасида, Олий лига тақвимидаги ўзгаришлар, «Акрамов зўрми ёки Абрамов?». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 17 майда нималар ҳақида ёзган?

    Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури. Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

    Хўш, 11 йил аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервьюлар уюштирган? Буларнинг барчаси «Ўзбек футболи газеталари тарихи» рукнида эълон қилиб борилади.

    Ўз даврининг энг суюкли нашри бўлган «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май санасида чиққан сонида Усмон Тошевнинг «Насаф» менежери бўлгани ҳақида хабар берилган. Таъкидланишича, Тошев ушбу лавозимда «Бунёдкор»га ўтиб кетган Баҳром Давлетовнинг ўрнини эгаллаган. Хабарда, шунингдек, Усмон Тошевнинг 2008 йили ҳам «Насаф»да ишлагани айтилган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Маълумот учун, 2021 йилнинг октябрь ойида Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланган эди ва ҳозирда шу лавозимда ишлаб келмоқда.

    Ўзбекистон чемпионати тақвимидаги ўзгаришлар ўша вақтларда ҳам тез-тез бўлиб турган. Терма жамоанинг ўртоқлик учрашувларида «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» футболчилари иштирок этиши сабаб Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс 29 майга қолдирилган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Шунингдек, «Бунёдкор»нинг ОЧЛ 1/8 финал ўйини сафарда «Сепаҳон»га қарши ўтиши муносабати билан жамоанинг 9-турдан ўрин олган «Олмалиқ»қа қарши ўйини бир кун олдинга сурилиб, 19 майга белгиланган.

    «Қизларга хорижлик мураббий керак» сарлавҳаси остидаги хабарда гап Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган қизларидан тузилган терма жамоага хорижий мамлакатдан мураббий олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани айтилган. Ушбу масала юзасидан собиқ ЎФФ президенти Мираброр Усмонов топшириқ берган.

    Ушбу хабарда яна бир эътиборга лойиқ ҳолат бор: ЎФФга ФИФА вакилларининг келиши кутилаётгани ва унда ёллар ўртасида U-20 Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи муҳокама қилиниши айтилган. Ўшанда ФИФА Ўзбекистонга мундиал мезбонлигини берган, бироқ кейинчалик ташкилотнинг ўзи Ўзбекистонни бу ҳуқуқдан маҳрум қилганди.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Айнан 2011 йили Россиянинг «Анжи» сафига бориб қўшилган Одил Аҳмедов рус нашрларидан бирига берган интервьюсида бразилиялик Ривалдо ва Роберто Карлос ҳақида шундай деган: «Ривалдо катта иқтидор соҳиби. Унинг ҳужумни якунлаш пайтидаги ҳаракатлари, ақлли ва аниқ тўп узатишлари ва бошқа бир қанча жиҳатларини кўриб-кузатиб, ўзимга анча фойдали томонларни ўзлаштирдим. У ва бошқа машҳур футболчилар ўзбек футболига катта наф берди. Роберто ҳам ҳозир Россия лигасига фойда келтирмоқда. Унинг ёнида тўп суриш жуда осон. Тажрибаси улкан, ҳамма нарсани билади. Масалан, қандай ўйнаш, кимга ва қачон тўп узатиш, турли вазиятларда самарали ҳаракат қилиш...».

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Жаҳон футболида ҳам янгиликлар бисёр. Масалан, «Реал Мадрид» футболчилари ўрин олган автобус тошбўрон қилинган. Оқибатда автобуснинг бита ойнаси чилпарчин бўлган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Хабарда таъкидланишича, ушбу ҳолат 2010/2011 йилги мавсумнинг ўзида учинчи марта содир бўлган. Улардан бири «Эль-Класико» арафасида «Барселона» мухлислари томонидан содир этилган.

    ФИФАда эса сайлов яқин. Ўша пайтларда ташкилот президенти бўлган Зепп Блаттернинг маълум қилишича, агар у ФИФА президентлиги учун сайловларда мағлуб бўлса, ташкилот ўз фаолиятини тўхтатиши ҳам мумкин.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Хабардаги яна бир эътиборга молик жиҳат – Англия футбол ассоциациясининг Блаттерни ҳам, ОФК президенти Муҳаммад бин Ҳаммамга ҳам сайловларда овоз бермаслиги.

    «Футбол-Экпресс» газетасида эса Океания Футбол Конфедерацияси сайловда Блаттерни қўллаб-қувватлашга қарор қилгани айтилган хабар эълон қилинган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Газетада, шунингдек, «Бухоро» жамоаси бош мураббийи Геннадий Геннадевич билан суҳбат чиққан. «Бугунги кунда Европанинг аксарият клублари 4-3-3 схемасига ўтмоқда. Бизнинг жамоаларда шундай вазифаларни амалга ошириш учун ижрочиларнинг савияси етарли даражадами?», деб берилган саволга мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболга эътибор қаратаётганини таъкидлаган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Акрамов зўрми ёки Абрамов?» сарлавҳали мақолада Ўзбекистон терма жамоасини 1994 йилда Осиё ўйинлари ғолиби қилган Рустам Акрамов ҳамда 2011 йилга Осиё Кубогида терма жамоани ярим финалга олиб чиққан Вадим Абрамов солиштирилган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Мақоладаги эътиборга молик иқтибос, жумладан, шундай: «Ҳозир Вадим Абрамов терма жамоамиз тарихида энг омадли мураббийлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Чиндан ҳам у илгари мисли кўрилмаган ишни амалга ошириб, вакилларимизни қитъа чемпионатининг ярим финалига олиб чиқди».

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Жаҳон ва Осиё чемпионатларининг саралаш учрашувлари, Осиё Кубоги ва Осиё ўйинларида ўтказилган баҳслар инобатга олинган статистикага кўра, Рустам Акрамов ўз даврида 7 та ўйиннинг барчасини ютган. Абрамов эса 6 ўйиндан 3 тасини ютиб, 2 та мағлубият ҳамда 1 марта дуранг ўйнаган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Футбол янги инқилоб бўсағасида – ФИФА футбол қоидаларига ўзгартириш хусусида муҳокама юритишни бошлаган. Киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлардан бугунги кунда барчага маълум бўлиб улгургани – гол киритилгани борасида муаммо юзага келган маҳалда уни аниқлаш учун замонавий технологиядан фойдаланиш.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 17 май сонидан лавҳа

    Барчага маълум, бугунги кунда аксарият мусобақаларда гол бўлгани ҳақидаги маълумот ҳакамнинг қўл соатига келади. Шунингдек, қўшимча бўлимларда яна битта захира алмаштиришга рухсат бериш ва ўйинларга аёл ҳакамларни кўпроқ жалб қилиш таклифлари ҳам ҳозир кунда амалда.

    17.05.2022, 12:30   Изоҳ (0)   9002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Садио Мане «Олтин тўп»га эҳтимолий даъвогарлар рейтингида Муҳаммад Салоҳни ортда қолдирди. Бензема ҳамон пешқадам

    17.05.2022, 11:57

    Бундеслигада 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

    17.05.2022, 10:39

    А Серия. «Ювентус» «Лацио»га қарши ўйинда 95-дақиқадаги гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди

    17.05.2022, 02:31

    АПЛ. «Арсенал» сафарда мағлубиятга учраб, ўзи учун ЕЧЛ йўлланмаси масаласини қийинлаштирди

    17.05.2022, 01:54

    «Бунёдкор»нинг шонли даври, Ла Лигага кетиш имкониятини йўққа чиқарган тақиқ, Это’Oга совға қилинган Ferrari. Миржалол Қосимов билан катта интервью

    16.05.2022, 23:50

    Суперлига. «Локомотив» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «ОКМК» ўз майдонида «Бунёдкор»ни енга олмади

    16.05.2022, 21:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суданда БМТнинг беш нафар ходими авиаҳужумда ҳалок бўлди

    Дунё | 4 июн, 11:07

    Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    Реклама | 4 июн, 10:38

    Қовоқчани пиширмай, хом ҳолатда истеъмол қилса бўладими? 

    Маслаҳатлар | 4 июн, 11:01

    “Реал” жамоадаги яна бир муаммони ҳал қилиш арафасида турибди

    Спорт | 4 июн, 11:00

    Ўзбекистонда кадастр паспортларини бериш муддатлари узайтирилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 10:33

    Рейтинг ҳайратда қолдиради: 2025 йилдаги энг чиройли турк актёрларининг топ-10 талиги

    Кино | 4 июн, 10:21

    Трампга доим номаълум рақамлардан қўнғироқ келади, у эса ҳар сафар жавоб беради — ОАВ

    Дунё | 4 июн, 10:18

    Элдор Шомуродов: “Ўйин услубим Гасперинининг талабларига жавоб беради”

    Спорт | 4 июн, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.