«Арсенал» Англия Премьер Лигасининг 37-турида «Ньюкасл»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Канонирлар»нинг мағлубияти «Челси»га Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам берди. «Арсенал» 37 турдан сўнг 66 очко жамғарди, «аристократлар» эса 36 ўйиндан сўнг 70 очко тўплаган.
Шу тариқа Томас Тухель шогирдлари 3-ўринда мустаҳкам жойлашди ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Микель Артета шогирдлари эса Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин.
Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси 68 очко билан 4-поғонани банд этиб турибди. «Шпорлар» сўнгги турда «Норвич» билан баҳс олиб боради. «Арсенал» эса «Эвертон»га қарши ўйнайди. Агар Антонио Конте жамоаси сўнгги турда дуранг натижа қайд этса, «Арсенал» эса ғалаба қозонса, унда тўплар нисбатига эътибор қаратилади: «Тоттенҳэм»да ҳозир тўплар нисбати +24 (64:40), «канонирлар»да эса +9 (56:47). 4-ўринни эгаллаш учун «Арсенал» 16 та тўп фарқи билан ғалаба қозониши зарур бўлади.
«Эвертон» мағлуб этилса ва «Тоттенҳэм» «Норвич»га имкониятни бой берса, «Арсенал» 4-ўринга чиқиб олади.
«Норвич» АПЛда жон сақлаб қолиш имкониятини йўқотиб бўлди, «Эвертон» эса кейинги мавсум юқори дивионда иштирок этиш масаласини тўла ҳал қилгани йўқ. Шунинг учун Фрэнк Лэмпард шогирдлари ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўриши аниқ.
Изоҳ (0)