«Челси» Англия Кубоги финалида «Ливерпуль»га имкониятни бой берди (0:0, 6:5).
Лондонликлар қаторасига учинчи марта Англия Кубоги финалини бой берди. 2020 йилда «кўклар» «Арсенал»га ютқазган (1:2) бўлса, 2021 йилда «Лестер»га имкониятни бой берганди (0:1).
Ҳали ҳеч қайси жамоа Англия Кубоги финалида кетма-кет уч марта ютқазмаганди.
«Челси» сўнгги бор 2018 йилда ушбу мусобақа ғолибига айланганди.
Жорий мавсум «аристократлар» Англия Лига Кубогида ҳам финалга қадар етиб борган ва унда «Ливерпуль»га пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди.
Изоҳ (0)