Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» Англия Кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этиб (0:0, пенальтилар — 6:5), навбатдаги совринни қўлга киритди.
Германиялик мутахассис «Ливерпуль» билан Англия чемпионати, Чемпионлар Лигаси, Англия Кубоги ва Лига Кубогида ғолиб чиққан илк мураббий бўлди.
Шунингдек, Клопп ушбу совринларни инглиз клуби бошқарувида қўлга киритган тарихдаги иккинчи мураббий бўлди. Бунга қадар фақат Алекс Фергюсон ушбу натижани қайд этолганди.
Клопп «Ливерпуль» билан олтинчи совринни қўлга киритди. Германиялик мутахассис шу вақтга қадар умумий миқдорда 11 та совринга эга чиққан.
«Ливерпуль» Англия чемпионатида иккинчи ўринда кетмоқда ва Чемпионлар Лигаси финалига чиққан. Шундай қилиб «қизиллар» жорий мавсум яна иккита соврин қўлга киритиш имкониятини сақлаб турибди.
Изоҳ (0)