Forbes журнали 2021 йил 1 майидан 2022 йил 1 майига қадар бўлган муддатда энг кўп даромад топган спортчилар рейтингини эълон қилди.
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Аргентиналик футболчи бир йил давомида 130 миллион доллар даромад кўрган. Уларнинг 55 миллиони реклама шартномаларига тўғри келса, яна 75 миллиони маош ҳисобланади.
Баскетболчи Леброн Жеймс 121,2 миллион доллар даромад билан иккинчи ўринни эгаллади. «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 115 миллион доллар билан кучли учликни якунлаб берди.
Аввалроқ Sportico ҳам йилнинг энг даромадли спортчилари рўйхатини тақдим этган, унда Жеймс биринчи ўрнда қайд этилганди.
Топ-10 лик қуйидаги кўринишни олди:
1. Лионель Месси (футбол) — 130 миллион доллар (маош — 75 миллион, реклама — 55 миллион);
2. Леброн Жеймс (баскетбол) — 121,2 миллион (41,2+80);
3. Криштиану Роналду (футбол) — 115 миллион (60+55);
4. Неймар (футбол) — 95 миллион (70+25);
5. Стефан Карри (баскетбол) — 92,8 миллион (45,8+47);
6. Кевин Дюрант (баскетбол) — 92,1 миллион (42,1+50);
7. Рожер Федерер (теннис) — 90,7 миллион (0,7+90);
8. Сауль Альварес (бокс) — 90 миллион (85+5);
9. Том Бреди (америкача футбол) — 83,9 миллион (31,9+52);
10. Яннис Адетокумбо (баскетбол) — 80,9 миллион (39,9+41).
Изоҳ (0)