• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    «Ҳиндистонда оммага сигирни ейиш мумкинлигини тушунтира оладиган кучли сиёсатчи йўқ». Мамлакатни ўзгартирган, қўриқчилари томонидан ўлдирилган Ҳиндистондаги илк бош вазир аёл — Индира Ганди

    Мамлакати учун қилган хизматлари ҳалигача эътироф этиб келинадиган Индира Ганди шарқ аёлларидаги ўзига хослик ва синоатни тушунишга қилинган уринишлар ўхшаш-у, айни вақтда бир-бирига тамоман зид талқин қилиниш мумкинлигининг исботи. «Дарё» «Тарихда қолган аёллар» рукнида халқининг қалбидан жой олиш билан бирга, айримларнинг нафратига сабаб бўлган, Ҳиндистон тарихидаги илк бош вазир аёл — Индира Гандининг ҳаёт йўлига назар ташлайди.

    Сиёсий маҳбусларнинг илмга чанқоқ фарзанди

    Индира Гандининг болалиги

    Индира Гандининг болалиги
    Фото: Getty Images

    Аксарият ҳолларда фамилиясининг ўхшашлиги боис Маҳатма Ганди билан қариндош, деб янглиш ўйланадиган Индира 1917 йил 19 ноябрда, Ҳиндистоннинг Оллоҳобод шаҳридаги сиёсатчилар оиласида дунёга келади. Отаси Жаваҳарлал Неру Ҳиндистоннинг бўлажак биринчи вазири, бобоси Мотилал Неру бўлса Ҳиндистон Миллий конгрессининг бошлиғи, онаси Камала ашаддий репрессияларни бошдан кечирган фаоллардан эди. Бундай оила ва муҳитда ўсиб-улғайган қизалоқ сиёсатга қизиқмаслиги, кейинчалик бошқа соҳада фаолият юритиши мумкин эмасди.

    Индира болалигидан замонасининг энг миллатпарвар, ақли расо кишилари билан бир даврада бўлган, мағзини чақишга ёши кичиклик қилса-да, уларнинг суҳбат-у мулоҳазалари онг остига сингиб, кейинроқ ўзини намоён қила бошлаган. Дастлаб уйда таълим олган қизалоқ кейинчалик ўқишни Сантиникетан университетида давом эттиришга қарор қилади. Ёлғиз фарзанд бўлгани учун ҳеч нимадан кам бўлмай улғайган Индира, қолаверса, бутун миллатнинг ҳаёти унинг ота-онаси билан боғлиқ вазият сабаб тубдан ўзгариб кетади.

    Индира Гандининг болалиги

    Индира Гандининг болалиги
    Фото: Getty Images

    Ҳаммаси тақдирнинг зарбаси-ю, отасининг қамоққа тушиши билан бошланади. Эркка интилган одамнинг жисми қафасга солингани билан, унинг қалби ва тафаккурини асир қилиб бўлмайди. Худди шунинг сингари Неру зиндонда эканига қарамай, қизига мамлакатнинг келажаги ҳақида қайғулари битилган, тажриба ва қарашлари акс этган кўплаб мактубларни юборишни канда қилмайди.

    Аввалига маърифатга чорловчи руҳдаги нутқлар сўзлашнинг ўзи билан кифояланган онаси ва бошқа фаол аёллар, турмуш ўртоқлари қамоққа олинганидан кейин янада фаоллашиш кераклигини англаб етади. Индиранинг онаси бошчилигидаги Оллоҳобод аёллар ҳаракати оммани қўл қовуштирмасликка чорлайди. Натижада ҳукуматнинг тақиқларига қарамай, хизматкорлар, фабрика ходимлари ва камбағал аёллардан тортиб талабалар, ўзига тўқ уй бекалари ҳамда актрисалар ҳам намойишга чиқа бошлайди. Бир ёқадан бош чиқарган Оллоҳобод аҳолисининг инглизларнинг дўконига кирмасликка, фақат ҳиндлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга қилган қарорларидан кейин Британиянинг Ҳиндистондаги савдо-сотиқ ишлари касодга учрай бошлайди. Аммо бу «эрк берилган» ўзбошимчаликка бир зумда якун ясалади. Бир йилга бормай қўлга олиниб, озодликдан маҳрум қилинган Камала бу ҳақида гап кетганда: «Турмуш ўртоғимнинг изидан бораётганимдан бағоят хурсандман ва бундан фахрланаман», — дейди.

    Саридаги сиёсий маҳбуслар, яъни аёллар Ҳиндистон учун қандайдир кутилмаган янгилик эди. Миллатнинг эртасига бефарқ бўлмагани ва турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлагани ортидан зах босган зиндонда жазо ўташга маҳкум бўлган аёллар қатори Камаланинг саломатлигида ҳам бир қанча муаммолар келиб чиқа бошлайди. Бунинг оқибатида орадан 5 йил ўтиб у Швейцариядаги даволаниш жараёнида ҳаётдан кўз юмади. Муаммо ва қийинчиликлардан ҳоли бўлмаган ҳаёт остонасида турган бўлажак сиёсатчи, онаси билан бирга ёшлигини ҳам эрта йўқотганди.

    Индира Гандининг ёшлиги

    Индира Гандининг ёшлиги
    Фото: Getty Images
    Айрилиқ азобининг нақадар оғриқли эканига қарамай, ўзида куч топиши ва вақтни бой бермаслик кераклигини тушуниб етган Ганди Оксфордда ўқишни давом эттиришга қарор қилади. Сиёсатшунослик, тарих ва иқтисодиётни яхши ўзлаштирган қизнинг университетга биринчи уринишидаёқ қабул қилинмаслигига лотин тилини билмаслиги сабаб бўлади. Ўқиш баҳонасида Европадан қўним топган Гандининг ватанга қайтиш билан боғлиқ қарорига Иккинчи жаҳон урушининг бошлангани туртки бўлади. Уйга қайтиш учун Жанубий Африка бўйлаб узоқ йўл босиб ўтишига тўғри келади ва айнан шу ерда илк бор ўзининг сиёсий нутқини сўзлайди.

    Аёл киши қандай раҳбар бўлади?

    Индира Ганди отаси билан

    Индира Ганди отаси билан
    Фото: Getty Images

    1947 йилнинг 15 август куни нафақат бутун Ҳиндистон, балки шу кунларни интиқиб кутган Жаваҳарлал Неру учун ҳам қувончга бой кун бўлади. Неру мустақилликка эришган Ҳиндистонда янги ҳукумат раҳбари сифатида иш бошлайди, қизи эса унга котиблик қилади. Бу унинг сиёсий зинапоя бошлаб ташланган илк одими эди. Кейинроқ 1955 йилда Ҳиндистон Миллий Конгресси аёллар ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юрита бошлайди. 1964 йилда отаси Жаваҳарлал Неру вафот этгач мамлакатнинг янги бош вазири Лал Баҳодур Шастри уни ахборот ва радиоалоқа вазири этиб тайинлайди. Шастрининг вафотидан сўнг, 1966 йилнинг 19 январида эса унинг ўрнига янги вазир бўлади.

    Исроилда Голда Меир, Буюк Британияда Маргарет Тетчер — умуман ХХ асрни аёлларнинг сиёсатга кириб келиш даври деб атаса бўлади. Бошқа мамлакатлар ўз йўлига, аммо ҳиндлар ҳукумат тепасига аёл киши келишини қандай қабул қилганди? Шу вақтгача бундай ҳолат кузатилмагани, қолаверса эски урф-одатлардан келиб чиқиб бу ҳаммани хурсанд қилган, деб бўлмайди. Саросимага солганига қарамай, бир нарса аниқ эди — фуқаролар ватани учун жонини қурбон қилишга шай бўлган инсоннинг қизи камида учалик бўлишига ишонар, отасичалик жонкуяр бўлишига умид қиларди. 49 яшар Индира шундай қилиб бош вазир лавозимини эгаллаган тарихдаги иккинчи, Ҳиндистон, янаям аниқроғи шарқдаги биринчи аёлга айланади.

    Фото: Getty Images

    Сиёсий карьерасининг бошидаёқ унга энг асосий лавозимларни эгаллабгина қолмай, ҳинд жамиятининг маданий қатламларини бирлаштириши мумкин бўлган истиқболли либерал сифатида қаралган. Ҳукмронлиги даврида саноат ривожланади, банклар миллийлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта муваффақиятларга эришилади. 1971 йилда ҳиндларнинг «темир хоними» парламент сайловларида ютиб чиқади. Лекин Покистон билан юзага келган уруш сабаб вазият кескин ёмонлашади. Бу эса ўзаро ички миллий низоларнинг ортиши, иқтисодий кўрсаткичларни эса аксинча пасайишига сабаб бўлади.

    Фото: Getty Images

    Қилган ислоҳотларнинг ҳаммасини ҳам муваффақиятли эмасди. Масалан, мамлакатдаги камбағалликнинг асосий сабаблардан бири ҳисобланган туғилиш сони билан боғлиқ ҳолатни тўхтатишга қилган уриниши кўплаб танқидларга сабаб бўлади. 1975 йилда Олий суд 1971 йилдаги сайловларда қонунга хилоф иш тутганликда айблаб Индиранинг истеъфога чиқишини талаб қилди. Аммо Ганди фавқулотда ҳолат эълон қилганча вазиятга ечим топади.

    Бу вақтда Ҳиндистон иқтисодиётида янада ижобийроқ натижалар қайд этилиш билан бирга, ички низоларга ҳам деярли нуқта қўйилади. Аммо бунинг бадали осонлик билан тўланмайди. Оппозицион нашрлар фаолиятининг тўхтатилиши унинг имижга таъсир қилмай қолмайди. Сиёсатчи карьераси давомида бир неча марта кескин қарор қабул қилган ва кези келганда қаҳри қаттиқлик билан иш тутган. 1977 йили парламентнинг навбатдаги сайловлари у учун омадсиз келганининг боиси ҳам шунда.

    Аммо вақт ўтиб у аста-секинлик билан йўқотган ҳурматини нисбатан тиклашга эришади, халқ унга қайта ишонади. 1978 йилда янги партияга асос солиб, 1980 йилда такрор мамлакатнинг бош вазири бўлади. Шу йили Ҳиндистон ва Хитойнинг элчилик алоқалари тикланади. савдо алоқалари ривожланади.

    Стереотипларга қарамай қилинган шахсий танлов

    Индира ва Фероз Ганди

    Индира ва Фероз Ганди
    Фото: Getty Images

    Ҳиндларда табақаланиш авж олганига қарамай, Европа ҳавосидан нафас олиб улғайган Индира бу ҳаётда одам ҳамма шундай қилгани учунгина эмас юрагига қулоқ солиб яшаш кераклигини яхши биларди. Шунинг учун ҳам у 1942 йилда эҳтимоли юқори бўлган муҳокама ва эътирозларга қўл силтаганча, бир вақтлар Англияда танишган, бошқа кастадаги Фероз Ганди билан оила қуради. Шахсий ҳаёти билан боғлиқ танлов қилишга ҳар кимнинг ҳаққи бор эканлигига қарамай, ушбу «қилмиши»дан кейин у асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келган мамлакатдаги одатларга «тупуриш» ва менсимасликда айбланади.

    Аммо бу унинг турмуш ўртоғи билан ўзаро муносабатларига заррача таъсир қилмайди. Бирин-кетин фарзандли бўлган Индира фақатгина она бўлишнинг ўзи билан кифоялангиси келмайди. Асосий вақтини давлат ишларига ажратади ва отаси вазир вақти унинг хориждаги барча сафарларига ҳамроҳлик қилади. Ўғиллари бўлса болалигининг асосий қисмини бобосининг уйида ўтказади. Ҳинд аёлининг сиёсатга аралашиб, хорижма-хориж юрганини жамиятининг айрим консерватив вакиллари ҳеч ҳам ҳазм қила олмайди.

    Камбағалликка радикал кураш, сикхларнинг аламли қасоси

    Фото: Getty Images

    Индирада мужассам бўлган қатъият ва жураът 1960 йил турмуш ўртоғи вафотидан кейинги айрилиқ фонида янада аланга олади. Совуққонлик, ҳиссиётларни назорат қилиш санъати миллий муаммолар урчиган ўчоқларга ташрифи, доимий равишдаги хавф билан юзма-юз келгани сари тобора мустаҳкамланади.

    Ҳиндистондаги камбағалликни енгишни уддасидан чиққан, бунинг учун баъзида радикал чора қўллаган хоним, кучли феъл-атвор ва эгилмайдиган ирода соҳибаси эканига қарамай, оиласида ҳокимиятдагичалик қаттиққўл бўла олмайди. Ўғли Ражив унинг қаршилигига қарамай, италиялик Сона Майно билан турмуш қуради.

    Оилам ва давлатга узоқ йиллар хизмат қилдим ва энди бошқа бир ҳаётни яшашни истайман. Аммо, эҳтимол мен бунга мажбур эмасман.

    Индира Гандининг Оксфорддаги курсдоши Дороти Норманга ёзган мактубидан

    1980 йили автоҳалокатда вафот этган бошқа бир фарзанди Санжай бўлса, доимий равишда сиёсий машмашаларнинг марказида бўлади. Умрининг сўнгги йилларини мамлакатнинг халқаро аренадаги мавқейини яхшилашга сарфлаган Гандининг ҳаёти фожиали якун топади. У сикхларнинг «юқоридагилар»дан олмоқчи бўлган қасоси туфайли ўлдирилади.

    Тарихдаги исталган жиддий эпизод сингари сикхлар билан боғлиқ можороларнинг илдизи ҳам бир неча аср олдинга бориб тақалади. Соддароқ тушунтирганда ислом ва ҳиндуизмнинг элементларидан ташкил топган монотеистик дин ҳисобланган сикхизм Ҳиндистоннинг шарқий қисмида бундан тахминан 600 йил аввал пайдо бўлган. Эътиқод қилувчиларнинг қарашлари жануб ва шимолдаги қўшниларидан кескин фарқ қилмаганига қарамай, худди бошқа исталган этноконфессионал гуруҳлар сингари қайсидир лаҳзада улар ҳам ўз давлатларини шакллантиришни истаб қолади.

    Индира Гандининг дафн маросими

    Индира Гандининг дафн маросими
    Фото: Getty Images

    Шу тариқа 1980 йил Ҳиндистон ҳукумати асосий қисми Панжобда яшайдиган сикхлар билан қарама-қаршилик ва адоватга боради. Ўзини-ўзи бошқаришни, қарам бўлмасликни хоҳлаётган сикхлар Амритсардаги Олтин ибодатхонага жойлашиб олади. Албатта, бунга Ҳиндистон ҳукумати, шунчаки, қўл қовуштириб қараб турмайди. Жавоб тариқасидаги «Мовий юлдуз» деб номланган операция доирасида ибодатхонага ҳужум қилинади, оқибатда 500 га яқин сикхлар ҳаётдан кўз юмади.

    Индира Гандининг ўлими эса аламзада сикхларнинг ўша операцияга жавобан қасоси бўлади. Инглиз драматурги Питер Истин билан интервью учун ошиққан Ганди хонимга тирик қолишига заррача умид қолдирмайдиган қилиб саккизта ўқ узилади. Оғир револвердан отилган 38 калибрли ўқ нафақат Ганди, балки у забт этган Ҳиндистон аҳолисининг қалбларини ҳам яралаганди. 15 йил ҳукмронлик қилган Индирани сўнгги манзилга сикҳлар, тамиллар яна кўп фарзандли бўлишига кескин чора кўрилган аёллардан бошқа ҳамма кўз ёш тўкиб кузатади. Дафн маросимига Ҳиндистоннинг бир миллионга яқин фуқароси ташриф буюради.

    Қариндошлиги йўқлиги таъкидланган «Ҳиндистон отаси» ва Индиранинг ўртасида фамилиясидан бошқа яна бир бошқа ўхшашлик бор — уларнинг ҳар иккиси ҳам миллат учун фидойи бўлган ва буни ўзи тўғри деб билган йўл билан исботлаган.

    Отилиб чиқадиган, жунбушга келтирадиган нутқлари билан одамларга таъсир қила олган, турли социал ва сиёсий масалаларга нисбатан кескин мулоҳазалари билан машҳур Индира Ганди нозик жинс вакиллари кучли иродадан ҳоли бўлмасининг ёрқин исботи эди. Унинг тақдири шунчаки, орзу билан чекланмаслик, унга эришиш учун хавфнинг юзига тик боқишдан чўчимаслик кераклиги, ҳар қандай сиёсатчи камчиликдан ҳоли бўлолмаслигига мисол бўла олади. Ҳаёти 2011 йил Буюк Британияда суратга олинган ҳужжатли фильмга асос бўлган аёл тарихда жасорат тимсоли сифатида қолади.

    Иқтибослари

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • Жосусликка таклиф этилган, молекулалар оламида параллел яшаган физик-кимёгар олима, Германия тарихидаги илк канцлер аёл — Ангела Меркелнинг оддий-у, аслида ўта мураккаб ҳаёт йўли
    • «Бизни аёл киши бошқарадими?» 45 йил тахтдан тушмаган, ота меҳридан мосуво бўлиб улғайган, халқ меҳрини қозонган қиролича — Елизавета I кечмиши

    13.05.2022, 14:10   Изоҳ (0)   77539
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    Ватанини илк марта “Дунё гўзали” танловида жаҳонга танитган соҳибжамоллар

    Лайфстайл | 3 июн, 17:59

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди (видео) 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:49

    Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда? 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:44

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.