• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    Тасодиф сабаб бунёд бўлган оилалар ҳақида кўп эшитганмиз. Санъат вакиллари орасида ҳам ўз жуфтини тасодифан —  саҳнада ва съёмка майдончасида учратганлар жуда кўп. Уларнинг баъзилари ҳаётидаги унутилмас воқеа ҳақида сўзлаб беради.

    Валентина ва Муҳаммадали Абдуқундузов

    Муҳаммадали Абдуқундузов аёли Валентина билан Термиз шаҳридаги Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида танишган. Валентина Николаевна у ерга гримёр сифатида Тошкент театридан йўлланма асосида юборилганди. Улар вилоят театрида танишиб, ўша ерда оила қуришган. Аммо тўйга актёрнинг оила аъзолари қарши бўлган. Чунки келинчак у пайтларда ўзбек тили ва урф-одатларини билмасди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Термиз театрида ‘18 ёшлигим’ номли спектаклни саҳналаштираётгандим. Раҳбарият чақируви билан Валентина Тошкентдан ёрдамга келган. Чунки у пайтларда вилоят театрларида тажрибали ходимлар бироз тақчил эди.

    Валентина билан репетиция жараёнида учрашиб, аста-секин ўртадаги муносабат муҳаббатга айланган. Аввал у ислом динини қабул қилди, ундан кейин шаръий ва қонуний никоҳдан ўтдик. Аёлим ўзбек тилини умуман билмасди, урф-одат ва анъаналаримиз ҳам унга бегона эди. Кетма-кет икки ўғил фарзандли бўлдик. У пайтда рус тилини билмаслик уят саналгани, бу тилни билмаганлар карьера қилолмаслиги ҳақида ўйлаб, фарзандларимни рус мактабига беришга қарор қилгандим. Аммо аёлим менга қарши чиқиб, ўғилларимизнинг ўзбек мактабига боришларини истади. Онаси ўзбек тилини яхши билмаслиги учун фарзандларим мактабда қийналишди.

    Албатта, рус қизига уйланганим онамга ёқмаган. Ҳаётимдаги бу бурилиш ҳам катта низо ва муҳокамаларга сабаб бўлган. Кейинчалик болалар улғайиб, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим билан қуда бўлганимиздан кейин муносабатлар анча юмшади. Охирги пайтларда онам қаттиқ бетоб бўлиб, жигар хасталигига чалинганида аёлим парваришлаб, дуоларини олди. Шукрки, кеч бўлса-да, ҳаммаси жой-жойига тушди.

    Инсон ўзи истамаган одам билан яшолмайди. Яшаган тақдирда ҳам, уларнинг ҳаётидан тушунмовчилик ва зиддиятлар аримайди. Аёлим санъат соҳасини яхши тушунгани учун ҳам спектакль ёки кинолардаги муҳаббат саҳналарини берилиб ўйнашни маслаҳат беради. Агар у бошқа соҳа вакиласи бўлганида, вазият аксинча бўлиши ҳам мумкин эди. Чунки ўринсиз рашк ижодни синдиради», — дейди актёр Муҳаммадали Абдуқундузов.

    Марина ва Рустам Сагдуллаев

    Актёр Рустам Сагдуллаев турмуш ўртоғи Марина билан 1987 йили «Ўзбекфильм» майдончасида танишган. Ўша вақтда «Шок» фильми суратга олинаётганди. Уларнинг танишуви оддий дўстлик муносабатларидан бошланиб, муҳаббатга айланган. Уларнинг икки нафар қизлари бор.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Рафиқам билан «Ўзбекфильм» киностудиясининг тикув цехида танишганман. Марина ўша вақтлари тикув-цехида тикувчи бўлиб ишларди. Кейинчалик ҳаракатчанлиги билан раҳбар лавозимигача кўтарилди. Бир куни костюм-шимимни қайта тикиш учун цехга бордим. Қизлар бири олиб, бири қўйиб ҳазил-ҳузил қилишар, фақат Марина менга эътибор бермасди. Эртасига келсам, буюртмам тайёр. Маринага «Раҳмат!» деб чиқиб кетаёцам, қизлар шумлик қилиб, «Раҳмат айтасиз, холосми? Бошқа совғангиз йўқми?» дейишди. Мен ҳам бўш келишни хоҳламай, тўй, оила ҳақидаги илмоқли гаплар билан жавоб бердим. Астойдил ният қилган эканман, кўп ўтмай, турмуш қурдик. Лекин Маринанинг муҳаббатини қозониш осон бўлмаган.

    Марина оғир-босиқ қиз эди. У ҳар куни съёмкадан аввал ва кейин актёрларнинг кийимларини бир ўзи тикув цехига олиб борарди. Бу кийимлар оғир эканлигини билганим учун ҳамиша унинг ёнида турардим. Унинг кўнглидан жой олишим осон бўлмаган, — дейди актёр Рустам Сагдуллаев.

    Дилдора ва Жаҳонгир Позилжоновлар 

    Жаҳонгир Позилжонов турмуш ўртоғи Дилдора билан «Бойвачча» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Дилдора ўшанда бир гуруҳ қизлар билан фильмда кичик эпизод рол ижро этиш учун келганди. Ҳозирда жуфтликнинг беш нафар шириндан-шакар фарзандлари бор.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Дилдора билан танишган пайтимизда Тошкент тиббиёт академиясида ўқирди. Онам «Қачон уйланасан, катта йигит бўлиб қолдинг», деяверганларидан кейин Дидоранинг манзилини берганман. Онам бир неча марта совчиликка борган. Аммо ҳар гал рад жавобини олиб келарди. «Қизимиз ҳали 4 йил ўқиши керак», дейишган экан. Ўшанда дадам мендан «Ниятинг жиддийми, шу қиздан бошқасини танламайсанми?» деганда «йўқ» дегандим. Шундан кейин дадам ишга киришганди. Дадамнинг саъй-ҳаракатлари сабаб, туғилган куним куни тўйим белгиланган.Тўйгача бўлган кунларимиз ҳам қизиқарли воқеаларга бой ўтган. Мен ҳам Дилдора ҳам позитив инсон бўлганимиз учун кунимиз фақат хурсандчилик билан ўтарди, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

    Гулсанам Мамазоитова ва Санжар Аҳмедов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Гулсанам Мамазоитова созанда Санжар Аҳмедов билан оила қурган. Санжар Аҳмедов Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан тўй-хизматлари ва концертларида қатнашарди. У тўйда Гулсанам билан танишгач, бир олийгоҳда ўқишларини билишган.

    Ойбек ва Нигора

    Хонанда Ойбек ва Нигора  продюсерлик компанияси томонидан ўтказилган кастингда танишган. Мухлислар дуэтдошларнинг оила қуришига аввалдан ишонганди, аммо хонандалар ҳамиша буни инкор этарди. 2015 йилнинг 21 ноябрь куни ўзбек шоу-бизнеси тарихида энг узоқ кутилган тўй бўлиб ўтди. Хонанда Ойбек ва Нигора ниҳоят оила қурди. Ҳозирда уларнинг 3 нафар фарзандлари бор.

    Фото: Instagram / @oybeknigora

    Фото: Instagram / @oybeknigora

    — Ижодий муҳит бизни яқинлаштирган. Аввалига шунчаки дўст эдик, аммо дуэтларимиз сабаб одамлар бизни анча аввал севишганлар деб ҳисоблашарди. Биз бундай гапларни кулиб эшитардик, аммо иккимизда ҳам бирга оила қуриш ҳақида қатъий фикр йўқ эди. Узоқ вақт бир-биримизни синаб, феъл-атворимизни ўрганиб кейин оила қурдик, — дейди хонанда Нигора.

    Малика ва Нуримон Султонхўжаев

    Клипмейкер Нуримон Султонхўжаев турмуш ўртоғи Малика билан Азиз Ражабийнинг клипи суратга олинаётган майдончада танишган. Аслида қиз актриса эмас, ҳисобчи бўлган. Малика шунчаки қизиқиш сабаб суратга олиш жараёнларида иштирок этган.

    Фото: «Суғдиёна»

    Фото: «Суғдиёна»

    — Аёлимни илк бор кўрганимдаёқ унга уйланишга қарор қилганман. Уни кўрган кунимнинг эртасигаёқ бувим, онам ва холам билан совчиликка борганман. Шу билан тўй бўлиб кетган. Тўйдан кейин уни клипларимда рол ижро эттирдим, яна шундай вазият бўлса яна ижро этишига, албатта, имкон бераман, — дейди Нуримон Султонхўжаев.

    Сарвар Акбаров ва Татяна Зайцэва

    2008 йили Татяна Зайцэва «Шарқ» гуруҳига қабул қилинган. Гуруҳ асосчиси Сарвар Акбаров унга кўнгил қўйиб, 2011 йили у билан оила қуришга қарор қилган. Ёш жуфтлик 2016 йили ота-оналик бахтига эришган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — «Шарқ» гуруҳига аёл хонанда олиш ҳақида узоқ ўйлаганман. Ҳар тамонлама ўрганиб, бир тўхтамга келишим керак эди. Чунки гуруҳ вакилларини ўзгартириш ижодий муҳитга акс таъсир этади. Хуллас, Татяна номзоди нафақат менга, балки созандаларга ҳам маъқул бўлган. Ундан аввал жамоадаги йигитларга «Ишга ишқни аралаштирманглар», деб тайинлардим. Аммо қоидани ўзим бузишга мажбур бўлдим. Уч йил Татянага ёқтиришимни айтмаганман. Синаб, феъл-атворини ўрганганимдан кейин оила қуриш таклифини билдирганман, — дейди хонанда Сарвар Акбаров.

    Муқаддас Саъдуллаева ва Йигитали Мамажонов

    Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи актёр Йигитали Мамажонов билан 2018 йилда танишган. Уларнинг учрашувига «Ўзимизнинг йигитлар» номли шоу дастури сабаб бўлган. Актриса ўғли Абубакрга ҳомиладор бўлгунига қадар актёр билан оила қурганини яширганди.

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

    — Аёлим билан кўрсатув съёмкасида танишганмиз. У пайтда менга ҳам, унга ҳам қийин вазиятда эди. Оилавий ажримдан кейинги руҳий муаммоларни енгиш учун вақт ва руҳий мадад керак. Биз аввалига бир-биримизга руҳий кўмак бериш учун гаплашганмиз. Кейинчалик муносабатларимиз жиддийлашган. Унинг сабрли эканини ва айтган гапимни қонундек қабул қилишини сезганман. Аввалига оила қурганимизни одамлардан яширганмиз, аммо ўғлим туғилиш арафасида ҳаммаси ошкор бўлган, — дейди Йигитали Мамажонов.

    Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева

    Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг ниҳок тўйи ҳам катта шоу-шувларга сабаб бўлган. Жуфтлик муносабатларини узоқ муддат оммадан сир тутган. Улар 2016 йил оила қурган. Ҳозирда ёш оиланинг икки нафар ўғил фарзандлари бор.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    — Танишувмизга  «Қўшиғим» клипининг съёмкаси сабаб бўлган. Унгача у қадар бир-биримизни яқиндан билмасдик. Съёмкадан сўнг муносабатларимиз илиқлашган, — дейди актриса Асал Шодиева.

    Юлдуз ва Миркамол Қорабоев

    Озодбек Назарбековнинг «Мендирман Жалолиддин» клипи билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Миркамол Қорабоев 2020 йилнинг октябрь ойида актриса Юлдуз Пайзиева билан оила қурди. Уларнинг танишувига сериал съёмкаси сабаб бўлган. Айни дамда жуфтликнинг Роҳатхон исмли қизлари бор.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — 2020 йилнинг август ойида сериал съёмкасига чақиришди. «Юлдуз деган қиз портнёрингиз бўлади», дейишди. Рости, у пайтда Юлдузни танимасдим. Актёр учун танимаган, билмаган портнёр билан ишлаш қийин. Шу боис, «У қиз билан тил топишиб, ролни ўйнолармиканман», деб ҳаёлимдан ўтказдим. Энг ёмони Юлдуз съёмкага кечикиб келгани учун жаҳлим чиқиб турганди, «Ассалому алайкум, узр, бироз кеч қолдим», деди. Мана шу гапидан кейин унга ҳурматим ошди. Тарбияли, ширинсўз ва оғир-босиқ бўлгани учун ҳам унга оғиз солдим, — дейди актёр Миркамол Қорабоев.

    Ҳусан Рашидов ва Хуршида Соатова

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильмида бош ролларни ижро этган актёрлар Ҳусан Рашидов ва Хуршида Соатова фильм тақдимотидан сўнг оила қурган. Жуфтлик суратга олиш ишлари бошланмагунга қадар деярли бир-бирини танишмаган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Асли режиссёрлик бўйича таҳсил олганман, аммо «Илҳақ» фильмида актёр сифатида иштирок этганман. Аёлим Хуршида билан съёмка бошланмасидан аввал танишдик. Чунки у фильмда турмуш ўртоғим ролини ижро этарди. Хуллас, суратга олиш майдончасида иккимизга ҳам қийин бўлди. Ҳали оила қурмай туриб, эр-хотиннинг бир-бирига бўлган муҳаббатини кўрсатиб беришимиз керак эди. У ҳеч қачон машҳур актрисанинг набираси эканини айтмасди, буни тасодифан билиб қолганмиз. Суратга олиш жараёнида муносабатлар чуқурлашиб, тўй қилинишига сабаб бўлган, — дейди режиссёр Ҳасан Рашидов.

    Мадина Нигматуллаева ва Маҳмуд Турсунов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Журналист» ва «Омонат» сериаллари орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Мадина Нигматуллаева сериал съёмкасида актёр Маҳмуд Турсунов билан танишган. Уларнинг оила қуришига «Омонат» сериали сабаб бўлган десак ҳам муболаға бўлмайди. Ҳозирда ёш жуфтликнинг Бибинисо исмли қизлари бор.

    Асал Абдуллаева ва Жаҳонгир Хўжаев

    Жаҳонгир Хўжаев турмуш ўртоғи Асал Абдуллаева билан бир институтда таҳсил олган ва уни кўрсатувига иккинчи бошловчи  сифатида қабул қилган. Дўстона муносабатлар чуқурлашиб, 2022 йили оила қурди.

    Фото: Instagram / @jahongir_xojayev

    Фото: Instagram / @jahongir_xojayev

    — Танишишимиз ҳам қизиқ бўлган. «Dance» деган кўрсатувга қиз бола бошловчи керак бўлиб қолди. «Диёр билан бошловчилик қиламан» десам, Азиз ака «қиз бола бошловчи топинг», дедилар. Бир қизни танирдим, расмини кўрсатиб «шу қиз бор», дедим, у вақтда кичкина қизча эди. У тасдиқланди ва кўрсатувни бирга олиб бордик. Асалнинг характери яхши, гап уқадиган қиз бўлгани учун унга бееътибор бўлмаганман. Танишиб, бир-биримизни билиб, шу кунгача етиб келдик, — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

    Маржона Мирзалиева ва Тоҳир Абдуллаев

    «Қодирхон» орқали томошабинларга танилган Маржона Мирзалиева сериал режиссёри Тоҳир Абдуллаев билан оила қурди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим билан тўйдан аввал дўст бўлганмиз. Ҳатто, тўйга қадар бир кун ҳам «сиз» деб мурожаат қилмаганман. Унинг ҳам менга нисбатан ишқий муносабатда эканлиги сезилмаган. Хуллас, тўйдан аввал уйимиздан совчиларнинг қадами узилмай қолди. Бу ҳақида Тоҳир акага айтсам, «Юр, сени бир жойга олиб бораман», деди. Ҳайрон бўлиб машинага ўтирдим ва у мени бўлажак қайнонам билан таништирди. «Танишинг, бу келинингиз, унга уйланмоқчиман», дегани мен учун кутилмаган «сюрприз» бўлди. Ҳаммаси ана шундай кейин бошланди. Совчиларга розилик беришгач, «сиз» дейишни машқ қилдим, — дейди актриса Маржона Мирзалиева.

    Мавзуга доир:

    • Муҳаббати саҳнадан ҳаётга кўчган ўзбек санъаткорлари (фото)
    • Актёрлар ўртасидаги муҳаббат, Акшай Кумар билан келишмовчилик. Yash Raj Films кинокомпанияси ҳақида нималарни биламиз?
     

    10.05.2022, 19:54   Изоҳ (0)   130766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Манзура президент сўзларидан илҳомланиб «ўрангани» ҳамда ҳамкасбларининг рўмолига нисбатан негатив кайфияти ҳақида (видео)

    10.05.2022, 17:32

    Қудратли Шайх Моза: қандай қилиб исёнчининг қизи Шарқнинг «қалблар маликаси» ва мода тимсолига айланди?

    10.05.2022, 14:42

    Уилл Смит «Оскар-2022» тақдирлаш маросимидаги жанжалдан кейин даволанишга қарор қилди

    10.05.2022, 12:36

    Болливуд юлдузи Приянка Чопра илк бор қизининг сурати билан бўлишди

    10.05.2022, 10:35

    «Беном» — Сарвар ва Комил янги дастурдаги камчиликлар, Заҳида билан дуэт, «ўхшамаган» концертлари ҳақида (видео)

    09.05.2022, 18:31

    Instagram: Раъно Шодиева илк марта буви бўлади, Дилноза Кубаева — «ҳомиладор», Лиил Хуррамовнинг Озода Нурсаидовага сюрпризи

    08.05.2022, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.