• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оролбўйини «яшил ривожлантириш» учун 150 млн евро инвестиция киритилади

    Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Европа Иттифоқига аъзо бир қатор давлатлар делегацияларининг Қорақалпоғистонга, Оролбўйи минтақасига расмий ташрифини ташкил қилди. Бу ҳақда ИTCВ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Европа Иттифоқи Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил қилинган БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Trast жамғармаси фаолияти доирасидаги экологик ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистоннинг яқин ҳамкоридир.

    Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Европа Иттифоқи томонидан жамғармага 5 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган. Финляндия ва Норвегия ҳам ҳар бири 1 миллион евродан ўз ҳиссаларини қўшган. Бундан ташқари, Европа инвестиция банки ва Kreditanstalt für Wiederaufbau (KfW, Германия) томонидан 125 миллион евро ва 31,5 миллион евро миқдорида аралаш молиялаштириш шаклида молиявий ресурслар ажратилган.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Trast жамғармаси объектларига ташриф чоғида иштирокчилар маҳаллий аҳолини ичимлик суви, соғлиқни сақлаш хизматлари билан таъминлаш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишдилар, минтақага инвестицияларни янада кириб келишининг аҳамияти ва жамғарма фаолиятини янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар томонлама рағбатлантиришга қаратилган қиймати 210 миллион доллардан ортиқ бўлган истиқболли дастур ва лойиҳалар тақдим қилинган. Томонлар ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиб, уларни илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олган.

    «Европа Иттифоқи БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Trast жамғармасига 5 миллион евродан ортиқ маблағ ажратди ва бу билан табиий офатнинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича юқори даражадаги содиқлигини таъкидлади. Айни пайтда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Оролбўйи минтақасини ‘яшил ривожлантириш’ бўйича қиймати 150 миллион евродан ортиқ бўлган инвестициявий лойиҳа ишга туширилмоқда. Лойиҳа Оролбўйи минтақасида ўрмон, сув ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ирригация тизимларини модернизация қилишни ўз ичига олади», — дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга совға сифатида ҳамда мамлакат ҳукуматининг чўлланишга учраган ерларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил охиригача ЕИга аъзо 27 давлатлар номидан 27 мингта тўп дарахт экиш мажбуриятини ўзига олади.

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

    Шунингдек, Қорақалпоғистонда делегация аъзолари Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон давлат университети раҳбарияти билан учрашган, вилоятнинг бой маданий мероси ва табиий объектлари билан ҳам танишган.

    Ташриф натижасида Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳавий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Шавкат Мирзиёев «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаганди.

    Мавзуга доир: Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилади

    09.05.2022, 21:32   Изоҳ (0)   26339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекобод тумани бош имом-хатиби вафот этди

    09.05.2022, 20:25

    Фото: Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги «Уч авлод боғи»га ташриф буюрди

    09.05.2022, 19:21

    Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба куни билан бир-бирини табриклади

    09.05.2022, 18:20

    Андижонда 1 кило гашишни 9 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

    09.05.2022, 17:23

    «Қарши» эркин иқтисодий зонасидаги илк лойиҳа наманганлик тадбиркорлар томонидан ишга туширилади

    09.05.2022, 16:56

    Шавкат Мирзиёев номига 9 май муносабати билан қутловлар келмоқда

    09.05.2022, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.