Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кўп миллатли Ўзбекистон халқининг буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этган. Табрикномаларда бугунги эркин ва тинч ҳаёт йўлида жанг майдонида чинакам қаҳрамонлик, мислсиз жасорат ва матонат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва миннатдорлик билдирилган.
Ўзбекистон президенти ва халқига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик, мамлакатга барқарор тараққиёт ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
- Россия президенти Владимир Путин,
- Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев,
- Қирғизистон президенти Садир Жапаров,
- Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон,
- Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов,
- Озарбайжон президенти Илҳом Алиев,
- Беларусь президенти Александр Лукашенко,
- Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,
- Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев,
- Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев,
- МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев.
Изоҳ (0)