Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, айни вақтда кучли ёғингарчилик оқибатида йўлнинг довондан ўтган 206-километрда сел оқимлари кузатилган. Шу сабабдан йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида Қамчиқ довони вақтинча ёпилган.
Ҳозирда ФВВ раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа муддатларда довондаги ҳаракат қайта тикланади.
Изоҳ (0)