Ўзбекистонда 2 май — Рамазон ҳайити куни 1 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 238 628 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатининг:
- 1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаро орасида аниқланган.
- Тошкент вилоятида 2 нафар,
- Тошкент шаҳрида 8 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236 746 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)