Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 2 май соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчасида ҳайдовчилар 1991 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги Matiz, 1987 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Lacetti, 1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги яна бир Matiz, 1980 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia-3 транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва ҳайдовчи У.Н. бошқарувидаги Matiz автомобили ағдарилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Изоҳ (0)