• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бельгия кўк сигири, эмловчи чивин ё танасида қулоқ ўсган сичқон — чатиштириш ёки илмий тажрибалар ёрдамида пайдо бўлган гибрид ҳайвонлар

    Жониворлар гибридлашган ҳолатлар кўп учраб туради. Бу баъзан табиий равишда рўй берса, баъзан одам аралашуви билан амалга ошади. «Дарё» шу каби тажрибалар натижасида дунёга келган ҳайвонлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Африкалашган асалари

    Африкалашган асалари
    Фото: Wikipedia

    Африкалашган асаларилар

    Африкалашган асаларилар Африка ариларининг (Apis mellifera scutellata) Европада кенг тарқалган ари турлари билан чатишувидан ҳосил бўлган.

    Африкалашган асаларилар 1956 йили Бразилияда ўтказилган тажриба давомида етиштирилган. Бразилиялик энтомолог ва генетик Уорик Керр асаларичиларнинг илтимосига биноан Танзаниядан Африка асалариларини олиб келади. Керр бу турдаги асаларини чатиштириш орқали Бразилиянинг иссиқ иқлимига чидамлироқ ари турини яратишни ният қилганди.

    Уларни чатиштириш бўйича тажрибалар Рио-Клара университети генетик марказидаги махсус лабораторияда ўтказилади. Тажриба бир йил давомида муваффақият билан амалга оширилади. Лекин номаълум сабабларга кўра, арилар инига ўрнатилган махсус ҳимоя тўсиқлари олиб ташланади ва арилар лабораториядан чиқиб кетади.

    1960 йиллар бошида одамлар ва чорва молларига арилар ҳужуми авж ола бошлайди. Кейинроқ бу ҳужумлар ўша лабораториядан қочиб чиққан дурагай арилар томонидан амалга оширилаётгани маълум бўлади. Улар озодликда бошқа турдаги арилар билан ҳам чатишиб, ҳудудлар бўйлаб кенг тарқалишга улгурганди. Бу тажовузкор арилар маҳаллий халқ орасида «қотил арилар» номини олади. Кейинчалик эса «Африкалашган асаларилар» (Africanised honey bees) номи берилган.

    Яглион

    Яглион (Пантҳера жаглион) эркак ягуар ва урғочи шер чатишувидан ҳосил бўлган тур. Бу йиртқичнинг танаси шер рангида ва ягуарнинг жигарранг доғлари билан қопланган. Катталиги ҳам ота-онасининг ўлчамлари ўртасидаги оралиқда жойлашган бўлиб, эркагининг узунлиги (думи билан бирга) 265 сантиметргача етиши, вазни эса 165 килограммдан ошиши мумкин. Урғочиси эркагидан, тахминан, 25 фоизга кичикроқ: оғирлиги 120 килограмм ва узунлиги 235 сантиметрдан ошмайди. Эркак ва урғочисининг баландлиги ота-онасининг баландлигига қараб 70 дан 100 сантиметргача етади. Отаси меланистик (қора мўйнали) ягуар бўлса, унда яглионлар меланик ген билан туғилиши мумкин.

    2006 йил 9 апрелда Канаданинг Онтарио штатидаги Bear Creek ёввойи табиат қўриқхонасида иккита яглион туғилган. Уларнинг ота-онаси — урғочи шер Лола ва қора ягуар Diablo. Яглионларнинг Жазара лақаблиси урғочи, Цунами лақаблиси эса эркакдир. Улар яглионларнинг ягона тирик вакили ҳисобланади.

    Бельгия кўк сигири

    Кўпчилик Бельгия кўк сигирининг суратини биринчи марта кўрганда уни фотошоп деб ўйлайди, чунки улар оғир атлетикачиларни ёдга солади. Бу сигирларнинг ўзига хослиги йирик мушакдор таналарида. Уларнинг мушаги генетик ўзгаришлар туфайли бутун умри давомида ўсишдан тўхтамайди. Буқаларининг вазни 1400 килограммгача етиши мумкин.

    Сигирларнинг ранги кўкиш, оқ ёки оқиш кул ранг бўлиши мумкин. Кўк рангли тури кўп учрагани учун кўк деб аталади. Улар иссиқ мамлакатларда етиштирилади, шу сабабли териси деярли жунсиз ва юпқа.

    Бельгия сигирининг ташқи кўриниши кўпчиликни қўрқица-да, аслида у ювош ва ақллидир. У камдан кам ҳолларда ўзини тажовузкор тутиши мумкин, шу сабабли уни боқиш анча осон.

    Кўк сигирлар XIX асрда кўпайтирила бошланган. Чорвадорлар қизил-олачипор сигир ва инглиз олачипор серсут қорамолларини қисқа оёқли буқалар билан чатиштиришга қарор қилади. Кўплаб тажрибалар ўтказилганидан сўнг гавдаси паст қорамоллар вужудга келади.

    Леж шаҳрида ўтказилган сунъий уруғлантириш бўйича тажрибалар натижасида йирик мушаклар ҳосил бўлади ва «Бельгия кўк сигири» номли янги сигир зоти етиштирилади. Бу турдаги сигирлар Бельгия, Германия, Франция ва АҚШда кенг тарқалган.

    Гролар айиғи

    Қутб айиқлари ва гризлилар (Ғарбий Канада ва Аляскада учрайдиган қўнғир айиқ тури) генетик жиҳатдан жуда ўхшаш бўлиб, унумдор насл бериши мумкин.

    Жигарранг ва оқ айиқ чатишмасидан биринчи айиқ илк бор Германиянинг Ҳалле шаҳридаги ҳайвонот боғида дунёга келган. У ерда 1874 йилдан бошлаб шу турдаги дурагай насллар туғила бошлаган. Кейинроқ Лондон ҳайвонот боғида ҳам бу айиқчаларни учратиш мумкин бўлган. Ҳалледан келтирилган дурагай айиқлар анча наслдор. Улар туғилган вақтда оқ рангда бўлган, кейинчалик эса кўкиш-жигарранг ёки сарғиш-жигарранг тусга кирган.

    Ёввойи табиатда бундай чатишиш фақат уч марта кузатилган. Жигарранг ва қутб айиқлари генетик жиҳатдан ўхшаш ва кўпинча бир ерда яшаса-да, ўзаро аралашиб кетмаган. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, глобал исиш туфайли оқ айиқлар каттароқ ҳудудларни ўзлаштиришга мажбур бўлади. Улар денгиз қирғоқларидан 100 километр нарига ёки ундан ҳам кўпроқ масофага кўчиб ўтиши мумкин. Сўнгги ўн йил ичида Канададаги фақат оқ айиқлар яшайдиган ҳудудларга гризли айиқлари ҳам кўчиб ўта бошлагани қайд этилган. Бу ўзгаришлар ёввойи табиатда гибридлашган айиқлар янада кўпайишига олиб келиши мумкин.

    Эмловчи чивин

    Чивинлар касаллик тарқатиш ўрнига фойдали вакциналар тарқатиши ҳам мумкин. Бу ғояни Шигето Ёшида бошчилигидаги япон генетиклари гуруҳи илгари суради.

    Чивин чаққан вақтда ўзининг антикоаглютант хусусиятга эга бўлган сўлагининг кичик дозасини юбориб, қон эрта ивиб қолишининг олдини олади. Япон олимларига кўра, сўлак таркибини ўзгартириш, яъни унга иммунитет реакциясини қўзғайдиган антиген қўшиш мумкин.

    Улар чивиндаги сўлак оқсиллари билан боғлиқ генлар фаолиятини тартибга солувчи ДНК нуқтасини аниқлайди. Олимлар унга ҳашаротлардан юқадиган лейшманиоз касаллигига қарши истиқболли вакцина бўлган SP15 антиген оқсилини кодловчи генни қўшади.

    Гени ўзгартирилган чивинлар чиндан ҳам вакцина ишлаб чиқара бошлайди. Уларга сичқонни чақтириб кўрилганда эса сичқон қонида SP15 га қарши самарали антитаналар пайдо бўлгани аниқланади.

    Бироқ антитаналар сони унча кўп эмасди ва ҳали олдинда бу сичқонлар касалликка қанчалик чидамли эканлигини синаб кўриш вазифаси турарди. Бундай тажриба ўтказиш учун асбоб-ускуналар етарли эмаслиги сабабли иш секинлашади.

    Дарвоқе, лабораториядаги ҳар бир сичқонни ўртача 1500 марта чивин чақади. Бу рақам жуда катта туюлиши мумкин, аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, безгак касаллиги кенг тарқалган жойларда чивинлар одамни ҳар кеча, тахминан, юз марта чақади.

    Тажрибалар муваффақиятли чиққанига қарамай, чивинлар билан эмлаш тажрибаси ҳали оммавий равишда амалга оширилмаган.

    Патсиз товуқлар

    Патсиз паррандалар етиштириш ғояси бир қарашда ғалати кўринса-да, бунинг ортида аниқ мақсад ётибди. Ёзги жазирама ҳаво 50 даражадан ошадиган жанубий минтақаларда чиндан бунга катта эҳтиёж бор.

    Исроилда жазирама туфайли уйларда ва фермер хўжаликларида ҳар йили 10 мингга яқин товуқ нобуд бўларди. Ҳатто энг чидамлилари ҳам бу иссиққа бардош бера олмасди. Айнан шу нарса маҳаллий олимларни иссиқ иқлим шароитига мос келадиган дурагай яратишга ундайди.

    Бу ишга исроиллик таниқли селексионер Авигдор Коҳанер бош бўлади. У генетик асос сифатида яланг бўйинли ва сийрак патли паррандалар билан чатиштирилган бройлерлардан фойдаланган. Тажриба давомида ҳар бир янги наслдан энг яланг патлилари танлаб олинарди ва бу 25 йил давом этади. Охири товуқлар патдан бутунлай халос бўлади.

    Лекин бу ҳам якуний натижа эмасди. Зотни мустаҳкамлаш керак эди ва бу жараён яна тўққиз йил давом этади. Асли кутилган натижага эртароқ эришиш мумкин бўлган, лекин маблағ етишмовчилиги туфайли иш орқага сурилган.

    Янги тур бир қанча афзалликлари туфайли исроиллик фермерлар орасида машҳурликка эришади. Яланғоч товуқлар жазирамага чидамли, яхши иммунитетга эга, паразитлардан қўрқмайди. Сўйилганидан сўнг танасини патлардан тозалаш ҳам шарт эмас. Бошқа томондан, дурагай товуқларнинг ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. У тухум босиш инстинктидан бутунлай маҳрум, православ яҳудийлар эса бундай товуқларни истеъмол қилишдан бош тортади.

    Қулоқ сичқон

    Трансплантациянинг даҳшатли келажагини шу тажрибада кўриш мумкин. Америкалик жарроҳ Чарльз Ваканти биогенетик Жеффри Бронштейн билан биргаликда лаборатория сичқончасининг танасида одам қулоғини ўстиради.

    Ваканти илк бор 1989 йилда биологик парчаланадиган каркас ичида тоғай ўстирганди. Бу иш етакчи илмий журналлар томонидан рад этилади, чунки амалий аҳамиятга эга эмас деб ҳисобланганди. 1997 йилда эса Ваканти ва унинг Массачусетс университетидаги ҳамкасблари сичқон танасининг орқа қисмида одам қулоғига ўхшаш тоғайни ўстиришга муваффақ бўлади. Earmouse (қулоқ сичқон) катта шов-шувга сабаб бўлади. 1998 йилда эса Ваканти бошчилигидаги жамоа Массачусетс штатида 12 ёшли Шон Маккормак учун кўкрак пластинкасини ўстиради. Бош бармоғи эзилган Рауль Мурсиянинг бармоқ суяги шу йўл билан алмаштирилади. Ваканти етакчилигида шу каби бир қатор амалиётлар муваффақиятли бажарилган.

    03.05.2022, 07:50   Изоҳ (0)   85978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.