• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент моховзори ўрнида қурила бошлаган комбинат, «Озодлик» радиоси билан ишлайдиган «Халқ сўзи», «Ташсельмаш»дан шеърий репортаж. Ўзбек матбуоти 1 майда нималар ҳақида ёзган?

    «Кун матбуоти тарихи» лойиҳаси 2 ва 3 май кунлари чиқмайди, сабаби — 1932, 1962 ва 1992 йилларнинг 2 ва 3 май кунлари марказий газеталар чоп этилмаган. Лойиҳа материаллари 4 майдан бошлаб аввалгидек ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Тошкент тўқимачилик комбинати олдидаги митингга йиғилган одамлар. 1934—1940 йиллар оралиғида олинган сурат.

    Тошкент тўқимачилик комбинати олдидаги митингга йиғилган одамлар. 1934—1940 йиллар оралиғида олинган сурат.
    Фото: Макс Пенсон / Tashkent Retrospective

    90 йил аввал. 1 май, якшанба

    1 май — Меҳнаткашлар куни, Совет давлатининг энг асосий байрамларидан бири. Анъана бўйича, янги объектлар, янги тарихий натижалар айнан шу санада топширилади, тақдим этилади, эълон қилинади. «Қизил Ўзбекистон»даги «Биринчи майга тортиқлар» рукни ҳам шундай хабарларга бағишланган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 1 май сонидан лавҳа

    Юқоридаги лавҳада «Тўқимачилик комбинати қурила бошлади» деган хабар ҳам бор. Газетанинг кейинги саҳифаларида ушбу гигант корхонанинг нафақат Ўзбекистон, балки Совет Иттифоқи учун қандай аҳамият касб этиши ҳақида мақола берилган. Унда таъкидланишича, комбинат авваллари шаҳар моховлари яшаган «Моховзор» деган манзилда қурилмоқда (ҳозирда комбинат ўрнида турар жой мажмуалари, бизнес марказлар ҳамда технопарклар қурилмоқда).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 1 май сонидан лавҳа

    Умуман олганда, 1 май советлар давлати қандай яхши-ю, Ғарб қандай ёмонлиги ҳақидаги ташвиқотни янада кучайтириш учун яхшигина баҳонаю сабабдир. «Ҳужжатлар тилидан» рукнида Ғарб давлатларида ҳарбий харажатларга қанча пул ажратиляпти-ю, қанча одам ишсизлиги ҳақида турли статистик маълумотлар берилган (ким билсин, бу маълумотлар қанчалик ҳаққоний).

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 май сонидан лавҳа

    Ғарб нақадар «чириб кетгани»ни кўрсатиш учун, масалан, «Ёш ленинчи»да: «Польшада бир деҳқон 18 ёшли боласини сотиш учун бозорга чиқарган. Битта муштумзор бу болани бизнинг пулга 11 сўмга сотиб олиб, шуни икки йилда бўлиб бериб тўлашни отаси била шарт қилган», деган хабар ҳам берилган.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 май сонидан лавҳа

    1932 йилдан бери ўзгармай келаётган яна бир ташвиқот бор — «биз фақат тинчликни истаймиз, сиёсатимиз — тинчликпарвар сиёсат, аммо Ғарбдагилар қўймаяпти, атрофимизни ўз ҳарбийларига тўлдириб ташлаяпти, бунга жавоб қайтармасликдан ўзга иложимиз йўқ, урушга тайёрланишимиз керак». «Ёш ленинчи»да босилган «Уруш хавфига қарши кураш — жаҳон комсомолининг энг муҳим вазифаси» сарлавҳали мақола бунга яққол далил:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 май сонидан лавҳа

    «Капиталист мамлакатларнинг қуролли кучлари (1914—1918 йиллардаги жаҳон урушидан кейинги) 13 йил мобайнида жуда ўсиб кетди. Мисол учун, бешта катта империалист мамлакатлари — Франция, Англия, Шимолий Америка Қўшма Жумҳуриятлари, Италия ва Японияни олсак, бу мамлакатлардаги армияларнинг сони ҳатто расмий маълумотларга кўра 1914 йилга нисбатан 200 минг кишига кўпдир. СССРнинг фақат Ғарб чегараларидагина биз билан қўшни бўлган мамлакатларнинг қўшинлари, улар берган расмий маълумотга кўра, 575 минг кишидан иборатдир. Ҳолбуки, СССРнинг барча чегараларини мудофаа қила турган қизил қўшиннинг умумий сони 562 мингга баробардир», — дейилади мақолада.

    60 йил аввал. 1 май, сешанба

    Анъаналар ўша-ўша — 1 май арафасида йирик объектлар фойдаланишга топширилади. Масалан, 1962 йилги байрам арафасида: «Кеча, меҳнат ва баҳор байрами арафасида, Тошкент денгизининг ижодкорлари катта ғалабани қўлга киритдилар. Тошкент сув омбори қуриб битказилди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    Чилонзорда эса — ҳовли тўйлари. «Қизил Ўзбекистон»даги «Ҳовли тўйларининг кети узилмайди» материали муаллифи Холқосимовнинг таъкидлашича, «Чилонзор — Тошкентнинг Черемушкаси бўлиб қолди». Айни вақтда, «республикамизда чилонзорлар оз эмас».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    Байрам муносабати билан «Халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлаш учун» халқаро Ленин мукофотининг янги соҳиблари номи эълон қилинган. Улар орасида, масалан, рассом Пабло Пикассо ҳам бор:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    Кайфият зўр, байрам ахир — катта газеталарда катта шоирларнинг катта байрамга бағишланган катта шеърлари ҳам босилган. Масалан, «Қизил Ўзбекистон»да Ғафур Ғуломнинг шеъри:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи»да Мақсуд Шайхзода ижодидан намуна:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    Дарвоқе, 1962 йилги ўзбек совет журналистикасида шеърий репортаж жанри ҳам бўлган экан — Қуддус Муҳаммадийнинг «‘Ташсельмаш’ азаматлари» сарлавҳали ишини бошқача атаб бўлмайди:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    1962 йилдан яна бир қизиқ хабар: «Марсда сув бор!».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1 май, жума

    Асосий мавзу — апрелнинг охирида бутун мамлакат бўйлаб кузатилган кучли ёғингарчилик, шамол ва сел оқибатларини бартараф этиш. Шу мақсадда президент Ислом Каримов Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бўлган, газеталар ушбу сафар тафсилотларини қисқача баён қилган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    Туркия бош вазири Сулаймон Демирелнинг Ўзбекистонга, шунингдек, Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларига ташрифи ҳамон эътибордаги мавзулардан бири. «Халқ сўзи» газетасида «Жаҳон матбуоти Сулаймон Демирелнинг Ўрта Осиёга сафари ҳақида» сарлавҳаси остида шарҳ берган. Қизиғи, бу шарҳ «Озодлик» радиосидан олинган — газета изоҳига кўра, материални «радионинг Ўзбекистондаги мухбири Тоҳир Умаров тақдим этган».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    Давлат тили ҳақидаги қонунни амалга ошириш бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишида қонун талабларининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида бажаралиши кўриб чиқилган. Таъкидланишича, «авиакомпания бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Тарсуков ўзбек тилини билмагани ҳолда авиакомпаниядаги тил комиссиясининг раиси қилиб тайинланган. Ўзбек тилига ва миллий кадрларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш авиакомпаниянинг иш услубига айланиб қолганлиги, умуман, давлат тилига эътиборсизлик ҳар қадамда учраб турганлиги жиддий ташвиш билнан қайд қилинди. Мажлисда авиакомпания бош директори Рафиқов давлат тилини жорий қилиш бўйича... рус тилида ахборот берганлигининг ўзиёқ кўп нарсани ойдинлаштиради» (орадан йиллар, 30 йил ўтса-да, вазият жиддий ўзгарган дейиш қийин — халқ шоири Эркин Воҳидов 1998 йилда ёзган шеър ҳамон долзарб).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    Сўнгги янгиликлардан бири, масалан, Тошкент метросининг Чилонзор йўналишидаги «СССР 50 йиллиги» бекатининг номи «Улуғбек» деб ўзгартирилди — мухбирнинг ёзишича, ном ўзгариши бўйича навбатда «Комсомол», «Пушкин», Максим Горкий» станциялар турибди (кейинчалик «Комсомол» «Миллий боғ»га (орада бир неча йил «Ёшлик» деб аталган), «Максим Горкий» эса «Буюк Ипак йўли»га айланди).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    Яна бир хабар — Бухоро Россиянинг Братск шаҳри билан биродарлашган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    Бугун 1 май — Меҳнаткашлар куни-ку! Ҳа, шундай, лекин энди уни Ўзбекистон коммунистларининг собиқ газетаси «Ўзбекистон овози»дан бошқа биров эсламаган:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 1 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Сел ва бўронлар ичида қолган Ўзбекистон, давлат тилини ўргатиш — «миллий бурчимиз», Тошкентга элчи қилиб жўнатилган Филипп Филиппович. Ўзбек матбуоти 30 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда «Афғонистонга уруш очилармиш» деган ваҳима, Ўзбекистонни «чақалоқ» деб атаган Каримов, пойтахт аэропортини Чинозга кўчириш қарори. Ўзбек матбуоти 29 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Шароф Рашидов АҚШ ва НАТОга қарши, номусга текканлик учун ўлим жазоси, Тошкентнинг «ўлик суви». Ўзбек матбуоти 28 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    01.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   54307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.