Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган икки ўйин 30 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Олимпик»

Фото: «Олимпик»

«Бунёдкор» ўз майдонида «Олимпик» билан баҳс юритди. Беллашув кутилмаганда меҳмонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб «Олимпик» Абдурауф Бўриев, Руслан Жиянов ва Алишер Одиловнинг голлар эвазига ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг биринчи бўлим якунида Иброҳим Томива орадаги фарқни қисқартиришга эришди. Бироқ ўйиннинг иккинчи қисмида «Олимпик» яна иккита гол уришнинг уддасидан чиқди ва йирик ғалабани қўлга киритди. Голларга Даврон Анваров ва Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Тимур Кападзе шогирдларининг очколари сони 6 тага етди, жамоа 8-ўринга кўтарилди. Ҳисобида 10 очко бўлган «Бунёдкор» 4-поғонани банд этган.

«Нефтчи» «Динамо» майдонида меҳмон бўлди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. 10-дақиқада Аброр Исмоилов ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Жасур Умаров мувозанатни тиклаб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Дуранг натижадан кейин «Динамо» (5) 11, «Нефтчи» (4) эса 12-ўринда бормоқда.

Суперлига

6-тур баҳслари

30 апрель, шанба

«Бунёдкор» — «Олимпик» 1:5

Голлар: 0:1 — 9 Бўриев, 0:2 — 29 Жиянов, 0:3 — 37 Одилов, 1:3 — 40 Томива, 1:4 — 73 Анваров, 1:5 — 90+1 Холдорхонов.

«Бунёдкор»: 32.Суҳроб Султонов (91.Зафар Сафоев, 62), 4.Даврон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев (99.Умид Султонов, 71), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Одилжон Абдураҳимов (10.Расул Йўлдошев, 46), 8.Францис Нарх, 22.Усмонали Усмоналиев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Томива (29.Музаффар Олимжонов, 71), 88.Жаҳонгир Ўрозов (2.Сардор Хурсандов, 46).

«Олимпик»: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 69), 10.Фаррухбек Мухторов (8. Бектемир Абдуманнонов, 58), 11.Отабек Жўрақўзиев (47.Ҳумоюн Шербўтаев, 87), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (77.Даврон Анваров, 58), 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 69), 44.Шаҳзод Тоиров.

«Динамо» — «Нефтчи» 1:1

Голлар: 0:1 — 10 Исмоилов, 1:1 — 36 Умаров.

«Динамо»: 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 9.Тўлқин Эргашев (7.Темур Исмоилов, 46), 10.Шоҳмалик Комилов (20.Жасур Жумаев, 90+4), 11.Саҳоб Рашидов (97.Фаҳриддин Алимов, 75), 15.Жўрабек Маннонов, 17.Музаффар Музаффаров, 22.Абдужамол Исроилов, 30.Жасур Умаров, 70.Ойбек Нурматов (14.Шокир Йўлдошев, 75).

«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 9.Суннатулла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 28.Даниэль Стойкович, 46.Шаҳзод Убайдуллаев (31.Марко Шарич, 74), 70.Аббос Ғуломов (7.Ойбек Қиличев, 80), 77.Аброр Исмоилов, 80.Александр Ешич, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Огоҳлантиришлар: Музаффаров 50, Ғуломов 68, Йованович 86, Қиличев 88, Тўраев 90+3, Алимов 90+3.

Изоҳ
Асосий янгиликлар