Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ режалаштирилган 700 та Switchblade дронларининг 100 тасини аллақачон Украинага юборган. Бу ҳақда Пентагондаги юқори мартабали амалдорнинг сўзларига таяниб, Foreign Policy журнали хабар тарқатди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Фото: Business Insider

Фото: Business Insider

Бундан ташқари, журнал манбасининг айтишича, АҚШ Украинага 90 та гаубицанинг 60 фоизини етказиб берган. Европа ҳудудида АҚШ томонидан 100 нафар украиналик ҳарбийлар гаубицалардан фойдаланишга ўқитилмоқда, яна 15 нафар украин ҳарбийлари Q64 радарларидан фойдаланишни ўрганмоқда.

29 апрель ҳолатига кўра, минтақага Украина учун қурол-яроғнинг 20 партияси, хусусан, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари, броненимчалар, шлемлар олиб келинган. Журналнинг аниқлик киритишича, кейинги 24 соат давомида АҚШ Европага Украина учун ўнлаб авиарейсларда Phoenix Ghost дронлари ва 155 миллиметрли снарядлар етказиб беради. Украина жами 121 дона Phoenix Ghost учувчисиз парвоз қиладиган аппаратларни қўлга киритиши керак.

Пентагон вакили қурол-яроғ транспортировкаси Украина ҳудудидан ташқари ҳудудларга амалга оширилаётганини билдирган.

Шунингдек, у украиналик ҳарбийларни Phoenix Ghost қурилмаларидан фойдаланишга ўқитиш ишлари бошланмаганини айтган ва АҚШ Украинага киберҳимоя учун ҳам ускуналар юбораётганини билдирган.

АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Вашингтоннинг Киев билан «Патриот» зенит ракеталари ҳамда THAAD ракета зарбаларидан ҳимоя комплексларини бериш борасида музокара олиб бораётганини ошкор қилган.

Аввал Байден АҚШ конгрессидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун 33 млрд доллар ажратишни сўраган, Конгресс Украинага ленд-лиз дастури билан қурол етказиб беришни маъқуллаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар