Афғонистон пойтахти Кобулдаги масжидда портлаш юз берди. Оқибатда 50 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда масжид имомининг гапларига таянибб Reuters хабар берган. Портлаш жума намози вақтида содир бўлган.
Ҳукумат портлаш оқибатида 10 нафар одамнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Маҳаллий шифохона портлашдан кейин 21 нафар ярадор олиб келинганини хабар қилган.
Бу Афғонистонда охирги кунларда кузатилган портлашнинг биринчиси эмас. Аввал 29 апрель куни мамлакат шимолидаги Балх вилоятида портлаш содир бўлган ва 10 нафар одамни ҳаётдан олиб кетганди. Шунингдек, ўтган ҳафтада кетма-кет юз берган бир нечта портлашлар туфайли 100 нафарга яқин одам яраланган, 40 нафар киши ҳалок бўлганди.
2021 йил август ойидан буён Афғонистонда ҳукумат «Толибон» ҳаракати томонидан бошқарилмоқда. Россия ТИВ ва яна бошқа бир қатор давлатлар толиблар инклюзив ҳукумат тузса уларнинг бошқаруви тан олиниши мумкинлгини билдирган.
Изоҳ (0)