Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

22 апрель ҳолатига кўра, Россиянинг халқаро захиралари 607,1 млрд долларни ташкил қилган. Бир ҳафта аввал, 15 апрелда бу кўрсаткич 611,1 млрд долларни ташкил қилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

15 апрелдан 22 апрелгача, ҳафта давомида захиралар 4 млрд долларга камайди.

Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига мувофиқ Украина ҳудудида ҳарбий махсус операция бошланганидан кейин Россия Федерацияси олтин-валюта захираларининг, тахминан, 300 млрд доллари музлатиб қўйилди. 

Маълумотларга кўра, 2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши 8,8 фоиздан 12,4 фоизгача кузатилади. Инфляция эса базавий прогнозга кўра, тахминан, 20,7 фоизни ташкил этади. Нархларнинг ўсиши 2023 йилда 6 фоиздан ошиши кутилмоқда.

2023 йилда Россия ялпи ички маҳсулотнинг пасайиш даражасини 1,9 фоизгача секинлаштириши мумкин. Ўсиш фақат 2024 йилда кутилмоқда — 1,6 фоиз.

Экспертлар фикрича, 2026 йилга бориб ялпи ички маҳсулот 1,9 фоизга ўсади.

Аввалроқ яқин икки йил давомида Россияда вазият жуда оғир бўлиши эълон қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар