Borjomi минерал сувини ишлаб чиқарувчи ИДС Borjomi Россияга қарши санкциялар туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
ИДС Borjomi Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери оғир аҳволда, — дейилади ҳисоботда.Компаниянинг қўшимча қилишича, асосий савдо бозорларидаги қийин вазият банк ҳисоб рақамларига кириш чекланганлиги сабабли янада оғирлашган. Шу сабабли у валюта тушумларини олиш ва кредитларни тўлаш имкониятидан маҳрум бўлди.
29 апрелдан компания ўз заводларида ишлаб чиқаришни тўхтатади. ИДС Borjomi уни қайта тиклаш мумкинлигига умид билдирди.
Borjomi бренди 2013 йилдан бери Россиянинг «Алфа Груп» компаниясига тегишли. Гуруҳга кирувчи «Алфа-Банк» февраль ойи охирида Европа Иттифоқи санкцияларига учраган.
ИДС Borjomi International 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, у Грузия, Украина ва Россиядаги минерал сув ишлаб чиқарувчи корхоналарни бирлаштиради. Компания Borjomi минерал сувининг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
2013 йилда «Алфа Груп» грузиялик тадбиркор Бадри Патаркацишвилининг меросхўрларидан ИДС Borjomi акцияларининг назорат пакетини (55,8 фоиз) сотиб олган.
Изоҳ (0)