Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг ғарб минтақасида гуруҳ босқич ўйинлари якунланди.
Сўнгги тур ўйинларидан кейин плей-офф йўлланмасига эга бўлган жамоалар ва 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди. Унга кўра, ўз тарихида илк бор плей-оффга йўл олган «Насаф» нимчорак финалда «Аш-Шабоб» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Азиз Ғаниев тўп тепадиган «Шабоб ал-Аҳли» эса «Ал-Ҳилол» билан ўйнайди.
ОЧЛ 1/8 финал жуфтликлари билан танишинг:
- «Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони — «Шабоб ал-Аҳли» БАА
- «Аш-Шабоб» Саудия Арабистони — «Насаф» Ўзбекистон
- «Ад-Дуҳайл» Қатар — «Ар-Райён» Қатар
- «Ал-Файсали» Саудия Арабистони — «Фулад» Эрон
Изоҳ (0)