• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Доимий чарчоқ ҳисси билан қандай курашиш керак?

    Қувватсизлик, ётоқдан туришни мутлақо истамаслик, доимий уйқучанлик — буларнинг барчаси катта шаҳарнинг ўзига хос ритми ва чексиз стресснинг оқибатлари. Marie Claire нашри доимий чарчоқ билан қандай курашиш кераклигини маълум қилди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Меъёридан ортиқча ишлаганлик тушдан кейин намоён бўлади, унинг белгилари бош оғриғи, диққатни тўлиқ ёки қисман йўқотиш, ҳатто кўриш қобилиятининг пасайиши бўлиши мумкин. Афсуски, кўп ишлайдиган одам бундай муаммога тез-тез дуч келади.

    Қаҳвадан воз кечинг

    Қаҳва сарфланган энергияни қайтаради, уйқучанликни йўқотади ва натижада самарадорликни оширади, деган мустаҳкам ўрнашган қараш қисман тўғри. Ҳақиқатан ҳам, кофеин мияни фаоллаштиришга ёрдам беради ва тананинг умумий тонусини ошириши мумкин. Кундалик меъёрдан ошиб кетиши умумий ҳолатни оғирлаштиради. Нега? Бу жуда оддий: кофеин организмдан намликни йўқотади ва сувсизланиш ўз навбатида чарчоққа олиб келади. Гап шундаки, организмда керакли миқдорда сув бўлмаса, босим кескин пасаяди, қон айланиши секинлашади, яъни организм зарур бўлганидан анча кам кислород олади.

    Газаклар ҳақида унутманг

    Кучли чарчоқ ва организмнинг умумий заифлигининг биринчи аломатларида енгил тетиклантирувчи газак истеъмол қилиш тавсия этилади. Бироқ рацион масаласига барча масъулият билан ёндашиш керак. Умуман ширин ёки ёғли таом мумкин эмас, аксинча, энергия пайдо бўлишига ҳисса қўшадиган банан ёки цитрус мевалари, кўкат ва помидорлар билан салат ҳам яхши, чунки помидорда ҳар қандай энергетик ичимликда бўлгани каби аминокислоталарнинг юқори миқдори мавжуд.

    Нонуштани, албатта, истеъмол қилинг

    Нонушта куннинг деярли энг муҳим таоми ҳисобланиши бежиз эмас, организмни энергия билан таъминлаш ва керакли соатлар давомида қувват бериш учун мўлжалланган. Нонушта учун энг яхши вариант бўтқа ва бир бўлак кепакли нон, уларнинг организмга сеҳрли таъсири иккала маҳсулотда ҳам ортиқча бўлган кўп миқдорда клетчаткага боғлиқ. Бундан ташқари, бўтқага йогурт, пишлоқ ёки бир нечта апельсин қўшиш мумкин — цитрус мевалар ажойиб тоник хусусиятга эга. Бундан ташқари, бундай тўйимли, энг муҳими, соғлом нонушта нафақат мияни, балки қоматни ҳам яхши ҳолатда сақлашга ёрдам беради.

    Тушликдан воз кечманг

    Кўпинча, иш билан тўлиб-тошган ҳолда тушлик унутилиши мумкин, худди кераксиздек кечқурунга қолдирилади, лекин аслида тушлик иш кунининг қолган қисмида қувноқ кайфиятни кафолатлайди. Бундан ташқари, тушлик менюси ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш керак: дастурхонда темирга бой овқатлар бўлиши лозим, чунки унинг етишмаслиги тез чарчашнинг асосий сабабидир. Шунинг учун мол жигари, балиқ ёки тухум истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Кабинетдаги ҳавога эътибор қилинг

    Масъулиятли вазифалар билан шуғулланиш давомида тоза ҳаво сурункали чарчоққа қарши курашда энг зарур омиллардан бири бўлган иш жойида бор ёки йўқлиги билинмайди. Гап шундаки, чарчоқнинг асосий сабабларидан бири гипоксия ёки оддийроқ айтганда, кислород етишмаслигидир. Совуқ ҳавода ҳам эшик ёки деразани очишга ҳаракат қилинг, хонани тоза ҳавога тўлдириш одат бўлиб қолсин. Агар шамоллашдан қўрқсангиз, ижобий таъсир кўрсатиш учун икки ёки уч дақиқа кифоя қилади, чунки бу қисқа вақт ичида ҳам хонадаги ҳаво янгиланишига етади.

    Кечқурунни режалаштиринг

    Ишдан уйга қайтгандан сўнг дарҳол уй юмушларини бажаришга интилмаслик керак, бироз дам олишга вақт бериш ёки ярим тунгача ухлаш лозим — бу ҳолда организм тўлиқ дам олади. Қайта тикланиш учун барча имкониятлардан фойдаланади.

    Кунни ижобий ҳис-туйғулар билан бойитинг

    Ухлашдан олдин кейинги кун давомида хурсанд қилиши мумкин бўлган бирон бир машғулотни ўйлаб топинг. Сартарошга ташриф буюриш, маникюр қилдириш ёки янги кўйлак учун дўконлар айланинг. Гап шундаки, психологларнинг фикрига кўра, ёқимли воқеани кутиш эрталаб уйғонишни осонлаштиради.

    Мавзуга доир:

    • Кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган 7 маҳсулот
    • Фақат чарчоқ эмас: доимий уйқучанликнинг 3 та хавфли сабаби
    • Кундузи ухлаб олишнинг саломатлик учун фойдалари
    • Ҳар куни камида 30 дақиқа юриш натижасида организмда қандай ўзгариш юз беради?

    27.04.2022, 20:47   Изоҳ (0)   18182
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ошхона ҳамда ҳаммомда учрайдиган моғор қанчалик хавфли ва у қандай касалликларга олиб келиши мумкин?

    27.04.2022, 15:57

    Сабзининг кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилиши ростми?

    27.04.2022, 10:58

    Тунда йўтал туца нима қилиш керак?

    26.04.2022, 20:44

    Шамоллаш ортида яшириниши мумкин бўлган 6 та касаллик

    26.04.2022, 15:44

    Кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган 7 маҳсулот

    26.04.2022, 13:58

    Баҳор мавсумида болалар организми учун қандай витаминлар керак?

    25.04.2022, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.