Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Электромобилларнинг дунё бўйлаб сотилиши енгил автомобилларнинг умумий сотувлари 14 фоизга тушиб кетганига қарамай, 3,24 миллион донагача 43 фоизга ошган ҳолда жадал ўсиш суръатларини намойиш қилди.

Ўзбекистон ҳам бундан истисно бўлмади, фақатгина 2021 йилда мамлакатга 809 та автомобиль олиб келинди, бу эса 2020 йилга қараганда 6 маротаба кўпроқ миқдорни ташкил қилади. 2022 йилда Ўзбекистонга электр транспортни импорт қилишга бўлган талабни рағбатлантириш мақсадида қўшимча имтиёзлар жорий этилди, 2021 йилда эса божхона тўлови, акциз солиғи ва автотранспорт тўловларидан озод этилиб, бу мамлакатда электромобиллар сонининг аҳамиятли тарзда ўсишига олиб келди.

Электр транспортининг оммавийлашуви қувват олдириш станциялари сонини кўпайтириш заруратини туғдирмоқда. Бугунги кунга қадар, 1500 дан ортиқ электромобиль мавжуд бўлиб, 30 га яқин қувват олдириш станциялари асосан Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларида жойлашган.

Электр транспорт воситаларини тез қувват олдириш станциялари савдо ва офис марказлари, меҳмонхоналар, ресторанлар ва тиббиёт марказларининг тўхташ жойларига, турар жой мажмуаларига ўрнатиш учун мўлжалланган. Электромобиль батареясини тўлиқ қувват олдириш учун тезкор станциядан қувват олдириш сеанси 15 дақиқадан 50 дақиқагача давом этади.

Агар сиз 2022 йилги бизнес тенденциялари билан қизиқсангиз, унда Tok Bor компаниясидан электр қувват олдириш станцияларига инвестиция қилиш — қисқа муддат ичида ўзини қоплайдиган, ривожланаётган ва юқори талабга эга йўналиш сифатида фойдали инвестиция киритиш ҳисобланади. Tok Bor сизга мавжуд бизнесингиз учун янги фаолият йўналишини ривожлантиришни, шунингдек, бутунлай янги бизнесни очиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилади.

Электромобиллар учун қувват олдириш станциялари — бу тобора ривожланиб борадиган ҳамда келажакда истиқболларга эга бўлган бизнес. Биз шунчаки электромобилларни қувват олдириш станцияларини сотмаймиз, биз тўлиқ ўйлаб чиқилган тайёр ечимларни таклиф қиламиз. Бизнинг жамоамиз электр қувват олдириш шохобчаларига нисбатан маҳаллий бозорнинг барча талабларини ҳамда ташкил этувчи дастурий тарафига бўлган барча талабларни инобатга олган. Tok Bor мажмуаси ўз ичига маҳсулотнинг фойдаланувчи, мижозлар ва серверга доир қисмларни ва шу билан бирга жорий этилган маҳаллий тўлов тизимлари, биллинг қисмларини қамраб олади. Бунда биз бир неча ҳамкорлик қилиш вариантларини таклиф қиламиз, натижада бу ҳар бир тадбиркорлик субъекти учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Биз сизга ҳаммадан бир қадам олдинда бўлишни ва биринчилар қаторида электр қувват олдириш шохобчалари билан пул ишлаб топишни таклиф қиламиз.

Телефон: + 99878 777 77 87

Instagram: tokbor.uz

Веб-саҳифа: tokbor.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар