Одесса шаҳри маъмурияти 23 апрель куни Россия ҳарбийларининг қанотли ракеталардан зарбалар йўллаганини хабар қилди.
Шаҳар ҳукумати хабарига кўра иккита ракета ҳарбий объектларга келиб урилган, яна иккитаси эса аҳоли турар жойларига тегган. Яна иккита ракета Украина ҳаводан ҳимоя техникаси томонидан уриб туширилган.
Ҳужум оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 18 нафар яраланган ва 5 киши ҳалок бўлган, дея маълум қилган Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак. Унинг сўзларига кўра қурбонлар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор.
Ермак Россиянинг Одессага қилган ҳужуми туфайли талафот кўрганлар, жароҳатланганлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини қайд этган.
Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати Одессага берилган ракета зарбалари оқибатида 6 нафар одамнинг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган.
Изоҳ (0)