• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзХДПнинг Ғалаба кунига тайёргарлиги, «тинчликсевар СССР термоядро урушига қарши», «Ғирот минган» Сулаймон Тошкентга келмоқда. Ўзбек матбуоти 24 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

     

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 24 апрель, якшанба

    Қўқон тумани Данғара участкасидаги «Бухарин» колхозидаги аҳвол, у ердаги бригадирнинг фаолияти танқидига бағишланган «Бу уятли ҳол-ку!» номли хабарда муаммоларнинг бош сабаби сифатида ичкиликбозлик кўрсатилган: «Планни бажарилмай қолишига асосий сабаб — тракторларни тузатиш, назорат қилиш ўрнига механик бош кўпнинг ичкиликка муккасидан йиқилганлигидир. Масалан, 27 мартда смена алмаштириш вақтида мастлик билан ‘Энтир’ тракторига миниб, икки айланиш билан подшипникни куйдириб, зараркунандалик қилди».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Ҳарбий хизматчиларнинг сони ҳаддан ташқари кўп бўлса, тинч замонда уларни нима билан банд қилиш мумкин? Масалан, уларни яқинлашиб келаётган байрам баҳона майдонларни тозалаш ҳашарига чиқариш мумкин. 1932 йилда ҳам тахминан шундай бўлган: «Ўзбекистон халқ комиссарлари шўроси қошида бўлган майдонни тозалаш учун ҳашар ташкил қилиш тўғрисидаги сиёсий бўлимнинг таклифини Тошкент гарнизони бўлимлари руҳ юксаклиги билан қабул қилдилар... Ишчилар устидан қаровчи техникавий ишчилар худди соат 8 да келмаганлари учун иш 10 минут кечикиб бошланди. 6 соат ичида майдоннинг туси ўзгарди... Аскарлар жуда руҳ юксаклиги билан ишладилар, чунки қизил қўшинлар ишлашга ўрганганлар» (хабарнинг неча сўмлик иш қилинган ҳақидаги ўрни бўш қолдириб кетилганиига эътибор беринг — олдиндан тайёрлаб қўйилган анъанавий материалга янги рақамларни ёзиш эсдан чиққан кўринади).

    Шугина хабарнинг ўзида танқидга ҳам ўрин топилган (бусиз 1930 йиллардаги совет газеталари ўзига ўхшамай қолган бўлур эди): «Ҳалигача Ленин ҳайкали қурилиб тамом бўлмаган. Одат бўйича ҳамма шаҳарлар Ленин ҳайкали бўлган жойда тўпланадилар».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 24 апрель, сешанба

    1962 йил 23 апрель куни газеталар чиқмаган, шу боис 24 апрелдаги газеталарнинг деярли барча саҳифалари Ленин туғилган 22 апрелда ўтказилган байрам тадбирларининг тафсилотарига ажратилган. Масалан, ўзи тўрт саҳифалик «Қизил Ўзбекистон»нинг салкам ярми КПСС Мафкура комиссияси раиси Леонид Иличёвнинг нутқига ажратилган. Унда, жумладан, Ленин белгилаб кетган тамойиллар сабаб СССР иқтисодиёти АҚШга қанчалик етиб олаётгани-ю, советлар мамлакатининг қандай тинчликпарвар ва тинчликсеварлиги ҳақида сўз боради.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг сўнгги саҳифасигина Лениндан бошқа мавзуларга ажратилган. Масалан, чигит экиш қандай бораётгани, республика футбол жамоалари қандай натижаларга эришаётгани ва ҳоказо. «Қалбаки мухбирлар» сарлавҳали материал эса 1962 йилда «фейк»-хабарлар қандай тайёрлангани-ю, ўзбек совет газеталарида факт-чекинг қай даражада бўлгани ҳақида маълум бир тасаввурлар беради.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 24 апрель, жума

    Ўзбекистон Коммунистик партияси негизида ташкил этилган Ўзбекистон Халқ демократик партиясини апрель ойида ўйлантирган масалалардан бири — 1 май — Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни ва 9 май — Ғалаба кунини нишонлаш эди.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    22 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлат раҳбарлари Маслаҳат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Ислом Каримов Бишкек аэропортида журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, «Россия халқ депутатларининг кечагина ўз ишини тамомлаган съездида кўрилган айрим масалалар ҳам эътиборимизда ва (Маслаҳат кенгашида) бунга муносабатимизни ойдинлаштириб олишимиз керак», деб таъкидлаган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Мажлисда имзоланган протоколда, бир қатор масалалар қатори, Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлатлари давлатлараро сармоя жамғармаси ва сармоя банкини барпо этиш масаласи ҳам бор эди.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Қизиғи, ушбу маслаҳат учрашуви якунига етгач, Россия ташқи ишлар вазири Андрей Козирев Бишкекда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Роза Отунбаева билан учрашган. «Икки вазир кеча бу ерда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари президентлари учрашувининг якунлари ҳақида фикр алмашдилар», дейилади «Тошкент оқшоми»да эълон қилинган хабарда (дарвоқе, МДҲ янгиликлари орасида Арманистон Россияни минтақадаги воқеаларга «хавфли ва нодўстона муносабат билдириш»да айблагани ҳақидаги хабар ҳам бор).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Туркия бош вазири Сулаймон Демирел МДҲ мамлакатлари бўйлаб сафарини 27 апрель куни Ўзбекистондан бошлаш арафасида. Шу муносабат билан «Ўзбекистон овози»да у ҳақда «Ғирот минган чавандоз» сарлавҳаси билан биографик материал берилган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг бу кунги сонида Қашқадарё вилояти ҳокими Темур Хидиров билан суҳбат эълон қилинган. Суҳбат давомида ҳоким, масалан: «Шахсан менинг ўзим ҳам жиддий ва хато камчиликларга йўл қўяман», деб тан олган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми»нинг дам олиш саҳифасида «ҳозир томошабинларимиз ҳайрат ва қониқиш билан томоша қилаётган ‘Терминатор-2’ фильмида суратга тушган» Арнольд Шварценеггер ҳақида «Курашиб яшашни севади» сарлавҳали очерк берилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    Афғонистонда эса собиқ президент Нажибулло тақдири ҳамон номаълум:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 24 апрель сонидан лавҳа

     

    Мавзуга доир:

    • Ядровий қуролли Қозоғистонга мурожаат, Бухоро амирининг Ўзбекистондан сургун қилинган оқсоқоли, Покистондаги ҳарбий асирларни Тошкентга қайтариш масаласи. Ўзбек матбуоти 23 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Лениннинг туғилган куни, Ленин ҳақида шеърлар, «Ленин сизга мушайт қилаяптими?». Ўзбек матбуоти 22 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Мираброр Усмоновнинг раддияси, Мирзиёевнинг 1992 йилги Туркия сафари, «ишламаган тишламайди» тамойилини олға сурган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 21 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Оқдарёни мусобақага чақирган Қорадарё, яна бир бор фош қилинган Америка разведкаси, ҳотамтой «Анвар-банк». Ўзбек матбуоти 20 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Сурияда байрам, тасаввурларни кунпая-кун қилган Турсунойлар, талабалар сони бўйича Германиядан, врачлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетган Ўзбекистон. Ўзбек матбуоти 19 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Машинада Маккага борган наманганликлар, Фаластин масаласига муносабат, мухолифатчини раҳбарликка тайинлаган Ислом Каримов. Ўзбек матбуоти 18 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    24.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   1015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.