Uzbekistan Airways Тошкент шаҳридан Россиянинг Минеральние Води шаҳрига парвозлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент—Минеральние Води—Тошкент халқаро йўналиши бўйича авиақатновлар мунтазам равишда якшанба кунлари амалга оширилмоқда. 2022 йил 4 майдан бошлаб улар чоршанба кунлари ҳам амалга оширила бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Сеулга парвозларни энди ҳафтасига 3 марта амалга ошириши хабар қилинганди. Бундан аввал Red Wings авиакомпанияси Махачқалъадан Урганчга мунтазам рейсларни йўлга қўйгани, Термиздан Санкт-Петербургга мунтазам авиақатновлар тиклангани ҳамда Қозоғистоннинг SCAT Airlines авиакомпанияси Наманганга илк парвозни амалга оширгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)