• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Лениннинг туғилган куни, Ленин ҳақида шеърлар, «Ленин сизга мушайт қилаяптими?». Ўзбек матбуоти 22 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 22 апрель, жума

    22 апрель — Советлар мамлакати асосчиси Владимир Илич Ленин туғилган кун. Аммо, кутилмаганда, 1932 йилги ўзбек совет газеталари бу «улуғ кун»га катта аҳамият қаратмаган (эҳтимол, ер ҳайдаш, чигит экиш ва омонат касса конкурси ташвишларидан ортишмагандир). «Қизил Ўзбекистон» муқоваси Лениннинг болаликдаги суратини бериш билан кифояланган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» эса, номига номуносиб тарзда, Ленин ҳақида бирор материал бермаган (албатта, бу камчилик орадан 30 йил ўтиб ортиғи билан тўлдирилади). Муқовада ҳам Ленин йўқ. Аммо Сталин бор: «Сталин юриши — иш асоси бўлди» хабари сўзимизга далил:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» саҳифаларида, ҳар доимгидек, фош этишларни топиш мумкин. Масалан, «Нурматовни топиб, судга бериш керак» сарлавҳали митти хабарнинг ўзида икки масала кўтарилади — биринчидан, Паркентдаги машина-трактор станцияси ва батраклар иттифоқининг собиқ раиси пулни «еб», қочиб кетгани, иккинчидан, туман қидирув бўлимига уни излаб топиш ҳақида ариза берилган бўлса-да, қидирув олиб борилмаётгани ҳақида. «Мана шу факт район қидирув шуъбасига ярамас унсурлар жойлашиб олганини кўрсатади», дея 1930 йилларга хос узил-кесил хулоса берилади хабарда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ўқув программалари қачон тайёр бўлади ахир? Наркомпрос ва Ўзнашр ўртасидаги сансалорликлар битирилсин» материалида эса кўплаб «каллаварамликлар» қатори ўқув дастурларини тайёрлашга масъул идораларнинг ҳаракатларида мувофиқлик йўқлигини танқид қилинган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Хорижий хроникада эса, ҳар доимгидек, Японияни олабўжи қилиб кўрсатувчи хабарларга кенг ўрин берилган. Ҳозирги кун нуқтаи назаридан мантиқсиздек кўринадиган хабарлар ҳам бор: «Польша билан Япония ўртасида ҳарбий иттифоқ. Польша Германияга қарши жуда зўр ҳарбий тайёрлик кўради». Ушбу хабарда таъкидланишича, «Польша Дансиг ва Шарқий Пруссияга ҳужум қилиш учун тайёрланади». Бунинг учун Франция ва Чехословакия ҳарбий саноатига катта буюртмалар берган, АҚШга эса 83 мингта юк машиналарини етказиб бериш бўйича «заказ қилган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 22 апрель, якшанба

    Ленин, Ленин ва яна бир бор Ленин. «Қизил Ўзбекистон» газетасининг барча саҳифалари Ленинга бағишланган. Муқовада Ўзбекистон халқ шоири Ойбекнинг қасидаси:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Кейинги саҳифада эса бошқа бир халқ шоири — Мақсуд Шайхзодадан янги, 1962 йил апрелида ёзилган лениннома:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ленин — башарият қуёши» сарлавҳали бош мақолада совет давлатини олқишлаш учун кунда-кунора қулоққа чалинадиган гапларни ўқийсиз: «Партиянинг ленинча дўстлик сиёсатидан чексиз миннатдор бўлган ўзбек халқи Ватан олдидаги ўз интернационал бурчини доимо шараф билан бажариб келмоқда. Ўзбек халқининг миллий ифтихори — «оқ олтин» барча совет халқининг бойлигидир. Партиямиз Программасидан, КПСС Марказий Комитетининг март Пленуми қарорларидан илҳомланган шонли пахтакорларимиз бу йил она Ватанга 3 миллион 350 минг тонна пахта етказиб бериш учун курашмоқдалар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Тарих фанлари доктори Ҳ.Иноятовнинг «Ленин — Коммунистик партия ва совет давлатининг асосчиси номли мақоласида таъкидланишича, «Ленин Совет давлатининг ташқи сиёсати ва бу сиёсатнинг принципларини ҳам ишлаб чиқди. Улуғ доҳий ‘урушларни тўхтатиш, халқлар ўртасида тинчлик ўрнатиш, талашлар ва зўрлик қилишларни тўхтатиш’ни социалистик давлатимизнинг идеали деб ҳисоблади. СССР ташқи сиёсатининг бутун тарихи мана шу идеалга эришиш учун олиб борилган, бутун дунёда тинчлик учун муттасил олиб борилаётган кураш тарихидир» (масалан, Ленин давридаёқ қонга ботирилган Туркистон мухториятини эсламай қўя қоламиз; Фин уруши, Польшага босқин, Венгрия, Чехословакия, Афғонистон...).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Газетада СССР халқ артисти Шукур Бурҳоновнинг ҳам фикрлари ҳам босилган. Бир неча йиллардан бери Ҳамза номидаги Ўзбeк давлат драма театрида Ленин ролини ўйнаб келаётган артистнинг тан олишича, Ленин ролини ўйнаш — «айтишга осон»:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ленин деган муборак сўз»нинг маъноси, «Камбағал» номли колхоз орадан йиллар ўтиб Ленин номли бой қишлоқ хўжалиги артелига айлангани ҳақидаги очерк ҳам эътиборга лойиқ:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 22 апрель, чоршанба

    Ташқарида 1992 йил, мустақил Ўзбекистон газеталарининг муқоваларида ҳали ҳам Ленинни учратиш мумкин. Лекин бу сафар уларнинг бари танқидий материаллар мавзуси: 30 йил аввал «муборак» ҳисобланган бу номдан қачон қутуламиз, ҳайкалларини қачон ағдарамиз, деган сўроқ-савол. «Халқ сўзи»да эълон қилинган «Ленин сизга мушайт қиляптими?» сарлавҳали материалда таъкидланишича, биргина Жиззах вилоятининг ўзида «ҳозир 48 дона Ленин ҳайкали ва бюсти мавжуд». Материалда қўшимча қилинишича, йил бошида Навоийнинг 550 йиллик тўйи муносабати билан Жиззах райони Навоий номли хўжаликда «шошма-шошарлик, етишмовчилик оқибатида» Навоийнинг «арзон-гаров хом ашёдан тикланган» бюсти ўрнатилган. «Тўғриси, биз ‘агар сизда шу қадар етишмовчилик бўлса, Ленин ҳайкалини йиқитиб, унинг хом ашёсидан Ленин бобомизга ёдгорлик тайёрлатинг’, дейишга журъат этолмадик», дейди материал муаллифи.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Ленин ва умуман коммунистик ўтмишга доир номларнинг алмаштирилиши ҳақидаги хабарларнинг кайфияти байрамона: «Районда, шунингдек, кўчалар, маҳаллалар, мактаблар номи ҳам Октябрь инқилоби, партия съездлари номи билан аталишдан халос этиляпти».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Замон ўзгаргани боис, Лениндан бошқа мавзуларга кенгроқ ўрин берилган. Масалан, Хоразм вилояти ҳокимлиги ходимлари 30 фоизга қисқартирилиб, ҳокимликда фақат 41 киши қолдирилган:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Даврнинг долзарб муаммоларидан бири — мактаб ўқувчилари орасида пул топиш мақсадида машиналарнинг ойнасини (ва нафақат ойнасини) ювиш оммалашиб кетгани:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Қрим масаласи 1992 йилда ҳам долзарб — қримликлар мустақиллик масаласида референдум ўтказмоқчи ва, нимагадир, Қрим мустақиллигига доир референдум Россия парламентида муҳокама қилинган. Шу боис Украинанинг ўша вақтдаги президенти Леонид Кравчук қримликлар ва Қрим Республикасига қатъий мурожаат қилган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Баъзи нарсалар 30 йил ўтса ҳам ўзгармайди. Масалан, Оксана Чусовитинанинг Ўзбекистон учун медаллар қўлга киритиши:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Мираброр Усмоновнинг раддияси, Мирзиёевнинг 1992 йилги Туркия сафари, «ишламаган тишламайди» тамойилини олға сурган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 21 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Оқдарёни мусобақага чақирган Қорадарё, яна бир бор фош қилинган Америка разведкаси, ҳотамтой «Анвар-банк». Ўзбек матбуоти 20 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Сурияда байрам, тасаввурларни кунпая-кун қилган Турсунойлар, талабалар сони бўйича Германиядан, врачлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетган Ўзбекистон. Ўзбек матбуоти 19 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    22.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   87885
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.