• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд ва Жиззах вилоятларида сел келтирган оқибатлар маълум қилинди

    20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келгани тўғрисида хабар берилганди. ФВВнинг Гидрометеорология хизмати марказига таяниб маълум қилишича, ўтган бир сутка давомида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соат ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган.

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Самарқанд, Жиззах, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларидан ушбу гидрометеорологик ҳодисаларни бартараф этиш бўйича келиб тушган мурожаатларга кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан 92 та махсус техника, 20 та мотопомпа ҳамда 758 нафар қутқарувчи жалб этилган.

    Маълумотларга кўра, ёмғир ва оқава сувлари Самарқанд шаҳрининг 5 та шох кўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисмида, 54 та ички кўчалар атрофидаги ирригация тармоқларида, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг ертўлалари ва атрофида, 84 та якка тартибдаги турар жой биноларининг ертўлалари ва ҳовлиларида, 5 та умумтаълим (9, 29, 39, 75-сон умумтаълим, 1 та ихтисослашган) мактаблар ҳамда Мирзо Улуғбек кўчасидаги «Кўзмунчоқ» номли МТМ ҳовлилари ва Нарпай кўчасидаги «Муз саройи» биноси остидаги автотураргоҳда тўпланган.

    Ёмғир сувлари Самарқанд туманининг 4 та МФЙларида кузатилиб, Булунғур тумани «Ғубдин» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 1046 километрида ўрнатилган д=1500 сув ўтказиш қувурига сиғмасдан йўл қатнов қисмининг бир томонида йиғилиб қолган. Юзага келган ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан 144 нафар шахсий таркиб, 17 та ёнғин-қутқарув техникаси, 11 та мотопомпа ҳамда «Самарқанд сув таъминот» МЧЖдан 6 та махсус техника, 14 нафар ишчи-ходим жалб қилинган.

    Жиззах вилояти Фориш туманининг тоғли ҳудудлари ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида содир бўлган сел оқими эса «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 260 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 таси тўлиқ, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талафот кўрган. Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилиб, Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ушбу ҳудудда шундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.

    Сел оқими 15-сон умумтаълим мактаби ва 9-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. 1,5 километр ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

    Юзага келган сел оқими натижасида «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилиб, улар учун туман ҳокимлиги томонидан ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилган.

    Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига жами 520 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, вилоят ва туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, ФВДТнинг ҳудудий ва қуйи тизимлари хизматлари ишчи-хизматчилари ҳамда 54 та махсус техника жалб этилган.

    Қашқадарё ва Навоий вилоятларида сел оқимлари ўз йўлидан оқиб ўтган. Сел ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига зиён етказмаган.

    Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти назорати остида давом эттирилмоқда.

    Мавзуга доир: Жиззахда юз берган сел оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этди — ФВВ

    21.04.2022, 10:51   Изоҳ (0)   25987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

    21.04.2022, 10:47

    Ўзбекистонда суриштирув ва тергов ҳаракатларида интизомни бузган 7 нафар ИИО ходимига чора кўрилди

    21.04.2022, 10:23

    Bizning Uylar Development: тайёр таъмирланган хонадонларнинг дастлабки тўлови 39 миллион сўмдан бошланади

    21.04.2022, 09:00

    «Ёмғир тиниши билан муаммо бартараф этилган». Самарқанддаги сув босган мактаб ҳақида маълумот берилди

    21.04.2022, 08:04

    Мираброр Усмоновнинг раддияси, Мирзиёевнинг 1992 йилги Туркия сафари, «ишламаган тишламайди» тамойилини олға сурган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 21 апрелда нималар ҳақи...

    21.04.2022, 07:30

    Аукциондаги Марадона футболкаси, қулаган ҳаво шари, иш бошлаган рассом робот. 20 апрель суратлари

    21.04.2022, 00:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазоирдаги футбол стадиони тўсиғи синиб, мухлислардан 3 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 июн, 21:55

    Жиззахда 50 нафар педагогни аттестациясидан ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 21:40

    CBS News: АҚШда Лос Анжелес шерифининг Эронга ҳамдардлик билдирган хабари ўчириб ташланди

    Дунё | 23 июн, 21:25

    Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 21:17

    Фарғонада маҳалла раиси туман ҳокимлигидаги йиғилишдан чиқиб вафот этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 21:10

    Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири ўринбосарини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 23 июн, 20:59

    Муваффақиятсиз образи туфайли кулгига қолган машҳур аёллар

    Лайфстайл | 23 июн, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.