• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мираброр Усмоновнинг раддияси, Мирзиёевнинг 1992 йилги Туркия сафари, «ишламаган тишламайди» тамойилини олға сурган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 21 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 21 апрель, пайшанба

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидаги бош мақола — «Известия» нашридан таржима қилиб босилган «Иғво ва алдов занжири» номли мақоладир. У Япония томонидан босиб олинган Хитой ерларида Совет давлатига қарши амалга оширилаётган провокацион хатти-ҳаракатлар, шунингдек, Япониянинг ўзида СССРга қарши олиб борилаётган тарғибот ҳақида. Мақолада, жумладан, шундай дейилади:

    «Япония ҳукумат доираларининг айтишига қараганда, гўё Япония урушмайди, урушга ҳам тайёрланмайди. Шундай бўлса Шўроларга қарши Японияда ўтказилаётган уруш тарғиботидан, тарқалаётган иғвогарчиликлардан, Шўролар ҳукумати нуқтаи назари тўғрисида жим-жит туришдан қандай фойда бор? Маълумким, бу кампаниянинг маъниси ва фойдаси Япония офкори оммасини урушқоқликни янада кенгайтиришга тайёрлашдан иборатдир. Биз шуни айтамиз: япон халқини алдайдилар, шу билан бирга уларни янги ҳаракатлар олдига кўз боғлаб олиб борадилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг ушбу сонида муштарийлар учун чигит экиш, колхозлар аҳволи, аҳолидан пул тўплашга доир барча хабар ва мақолалардан ҳам кўра кўпроқ муҳим бўлган хабарча (аниқроғи, эълон) «Нон бериш тартиби» деб номланади. Унга кўра, «нон 9 ва 10-талонлар бўйича қуйидаги тартибда берилур: 1-категория ‘а’ учун 800 грамм; ‘б’ ва кўк дафтарлар учун 600 грамм; оқ, сариқ ва очгунафша дафлатлар ҳам икки ва учинчи категория учун 400 граммдан, малла дафтарлар учун 300 граммдан нон берилиши керак».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетаси чигит экиш кампанияси ҳамда колхозлар ва ташкилотлардаги ёшлар ташкилотлари ташаббуслари (ёки нўноқликлари) ҳақидаги хабарларга тўла. «Иброҳим аканинг ғўзаси чопилаётир» сарлавҳали хабардан маълум бўлишича, Ўрта Чирчиқ тумани Тўйтепа даҳаси 1-Тошён маҳалласидаги Иброҳим Тўрақул ўғли — намунали камбағал-деҳқонлардан, унинг «экилган бир гектар ғўзаси текис чопиққа келган». «Иброҳим аканинг кўрсатган тажрибасини тақдирлаб, район экинқўм 80 кило (5 пуд) буғдой, бир калиш, бир махси билан мукофотлади».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 21 апрель, шанба

    Кузатаётганлар билади, 16 апрелдан бери СССР комсомолининг қурултойи давом этмоқда. 19 апрель куни қурултойнинг кулминацияси бўлган — унда СССР етакчиси Никита Хрушчёв сўзга чиққан. «Қизил Ўзбекистон»нинг ярмидан кўп шу нутққа ажратилган. Мамлакат раҳбари ўз нутқида ёшлардан нималар кутаётгани ҳақида фикр юритган. Бир ўринда шундай дейилади:

    «Ишламаган тишламайди, деган қоида жамиятимиз ҳаётининг қонунидир. Бу — ҳаётимизнинг яхши, тўғри принципидир. Лекин ўзи ишламасдан, ишлаётган кишиларга нисбатан баъзан яхшироқ маишат қилаётган ҳаром томоқлар ҳали ҳам бор. Текинхўрларга, турли-туман муттаҳамларга, безориларга, жамият учун зарарли бўлган ҳамма унсурларга қарши курашни кучайтириш лозим. Биз бу соҳадаги бутун ишимизни яхшироқ ташкил этишимиз керак. Мен давлат аппаратини ҳам назарда тутяпман».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Хрушчёвнинг милиционерлар гўёки ҳимоясизлиги ҳақидаги қуйидаги фикрлари эса бугунги кундаги айрим ташаббусларни ёдга солади:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Бу сафар «Қизил Ўзбекистон»нинг фақат сўнгги саҳифаси комсомол қурултойидан бошқа материалларга ажратилган. «Огонёк» журналидан таржима қилиб босилган «Глобал ракета нима?» сарлавҳали мақола эҳтимолий ядро уруши хавфлари ҳақида маълумот беради ва АҚШ томонини огоҳликка чақиради. Унда таъкидланишича. «Совет Иттифоқи ракета ва ядро техникаси жиҳатидан устун бўлишига қарамай, доим ‘Келинглар, ядро қуролини улоқтириб ташлайлик! Қуролсизланайлик!’ деб даъват қилиб келмоқда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Ушбу материалда, шунингдек, америкалик болакайларнинг АҚШ президенти Жон Кеннедига ёзган ва «яқинда матбуотда босилиб чиққан» хатларидан намуналар ҳам келтирилган. Берт Диболд исмли болакай, жумладан, шундай деб ёзади: «Қадрли президент Кеннеди, мен мамлакатимизда ҳеч қандай урушлар бўлмаслигини тилар эдим. Менинг баъзи бир умидларим бор. Мен сизнинг Россия билан бир стол ёнига ўтириб, шуларнинг ҳаммасини муҳокама қилишингизни истар эдим».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 21 апрель, сешанба

    1992 йил 21 апрель куни нашрдан чиққан деярли барча марказий газеталарнинг муқовасида босилган «Туркияга ташриф» сарлавҳали хабар эътиборга молик. Унда Ўзбекистон парламент делегацияси 20 апрель куни дўстона ташриф билан Анқарага жўнаб кетгани маълум қилинган. Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Олий Кенгаши раиси Шавкат Муҳитдиновга «Олий Кенгаш мандат комиссияси раиси Шавкат Мирзиёев, бошқа расмий кишилар ҳамроҳлик қилмоқдалар. Делегация Буюк миллат мажлиси ташкил топганлигининг 72 йиллиги тантаналарида қатнашади».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Ойнинг асосий ҳодисаларидан бири — Афғонистондаги ҳокимият алмашинуви. «Ўзбекистон овози» газетаси ЎзАдан олиб босган таҳлилда маълум қилинишича, «Афғонистонда 35 яшар Фарид Маздак ҳокимиятга бош бўлди. Афғонистоннинг собиқ президенти Нажибуллоннинг тақдири номаълум. Айрим хабарларга қараганда, у БМТнинг Кобулдаги ваколатхонаси қароргоҳида. Кобул кўчаларида осойишталик. Шаҳар аҳолиси сиёсий курашга лоқайдлик билан қарамоқда, кўпинча ким кимга қарши жанг қилаётганини ҳам билмайди».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Қўшимча қилинишича, «БМТ бош котиби Бутрос Ғолий Афғонистондаги воқеалар хусусида баёнот берди. Унинг моҳияти шундан иборатки, можарони сиёсий йўл билан бартараф этишдан бошқа муқобил йўл йўқ. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз баёнотида БМТ бош котибининг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлади». Ўзбекистоннинг барча марказий газеталари бу борадаги ТИВ баёнотини босби чиқарган. Унда таъкидланишича, Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш йўли «хунрезлик ва зўравонликка чек қўйиш мақсадиин кўзлайди, миллий ярашга, Афғонистоннинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга кўмаклашади».

    «Ўзбекистон овози» газетасида Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири, академик Жўра Абдуллаев билан суҳбат эълон қилинган. Суҳбатнинг асосий қисми 1992 йили олий ўқув юртларига ўқишга кириш имтиҳонларида биринчи марта қўлланиладиган тест синовлари ҳақида. Вазирнинг тан олишича, 1992 йилгача бўлагн кириш имтиҳонларида «таниш-билишчилик, домлаларнинг имтиҳон пайтида абитуриент билимига нохолис ёндашиш ҳоллари ҳам учраб турарди». «Ишончим комилки, олий ўқув юртида ишлаётган 97-98 фоиз ўқитувчи ҳалол, покиза одамлар. 2-3 фоизи эса нопок, ноинсофлар бўлиши мумкин. Бир қошиқ қора мой ҳам бир хум асални бузганидек, шу 2-3 фоиз нопоклар ҳалол одамларга, олий таълимимиз тизимига доғ туширяпти. Тест усули бизни ана шундай маломатлардан халос қилади».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Вазирнинг қўшимча қилишича, «тест — имтиҳонлар имтиҳони»дир. 1992 йилда тест синовлари орқали қабулни фақат бир неча олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўтказиш режалаштирилган. «Бу йилги тажрибамиз кўнгилдагидек чиқса, 1993/1994 ўқув йилида жумҳуриятимиздаги барча олий таълим юртларига тест орқали ўқишга қабул қиламиз. Ўрта махсус ўқув юртларига ҳам уни татбиқ этиш ниятидамиз».

    «Халқ сўзи» газетасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Иброҳим Раҳимнинг мустақиллик эълон қилинганидан ярим йилдан кўпроқ вақт ўтиб ҳам, мамлакатда, хусусан унинг пойтахти Тошкентда совет ўтмишига дахлдор жой номлари тўлиб-тошиб ётгани ҳақидаги «Қачон дадил бўламиз?» сарлавҳали мақоласи эълон қилинган. Унинг таъкидланишича, Тошкент вокзалидан чиқиб, шаҳар марказига етиб келгунча киши Кафанов, Чехов, Ленинград, «Правда Востока» каби кўчалардан ўтади. «Тошкент аэропортида самолётдан тушибоқ ‘Слава КПССъдан тортиб, собиқ совет империясига бағишланган мадҳияларга тўясиз...».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Нима учун ҳеч қачон бир қатра бўлса-да ҳақиқатни ёзмаган, аксинча, туҳматни ҳақиқат деб, Ўзебкистоннинг содиқ ва етук арбоблари Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Абдуллажон Каримов, Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломовларни, ижодий зиёлиларимизни суд қилдириб, авахтага ташлатишга эришган ва ҳозирда чала ўлик бўлиб қолган «Правда» газетаси марказий кўчамизнинг пешонасида туради? Ўрусиядан ҳам номи ўчиб кетган Ленинград не сабабдан озод Ўзбекистон матбуоти жойлашган марказий манзил ҳисобланади?!», — деб савол қўяди муаллиф.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Ёзувчининг тан олишича, «тўғри, жамоатчилик талаби билан Шота Руставели ва Богдан Хмелницкий кўчаларининг жимжилоқдай бир қисми (!) Усмон Носир ва Бобур номига жой берди. Қаранг, истаса, шунақа хўжакўрсинга ўзбекчалаштириш ҳам мумкин бўларкан». Айни вақтда, ёзувчи жой номларини ўзгартиришда меъёр кераклигини ҳам таъкидлаган. Масалан, «Советобод» каби «совет даврида йўқдан бор қилинган тарихий жойлар» ўз номини сақлаб қолишга ҳақли, деб ҳисоблаган муаллиф: «Совет йилларида пайдо бўлагн ҳамма номларни ҳам ўзгартириш шарт эмас. Ахир у даврнинг ҳам яхши томонлари бўлган. Чунки ҳар соҳада халқнинг иштироки бўлган».

    «Халқ сўзи» газетасининг бу сонидаги, эҳтимол, энг шов-шувли материал — халқ депутати Жаҳонгир Маматовнинг «Иқтисод ва ҳаёт» журнали бош муҳаррири Исмат Хушевга ёзган жавоб хатидир. Газетанинг 18 апрель сонида Исмат Хушевнинг Жаҳонгир Маматовга «Парвоз ва инқироз» сарлавҳали очиқ хати эълон қилинган, унда халқ депутати асосан «шантажчилик»да, «турли фирибгарликлар»да айбланган эди. «‘Тўппончаъга жавоб» сарлавҳали хатида Жаҳонгир Маматов деярли ҳар бир айбловга бирма-бир жавоб қайтарган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Хусусан, Жаҳонгир Маматов президент Ислом Каримов иштирок этаётган Олий Кенгаш мажлисида унга қарата айтилган шов-шувли гапини Исмат Хушев ўз очиқ хатида ёзганидек: «Бу юрт онангизнинг маҳрига тушганми?» қабилида эмас, балки «бошқачароқ айтгани»ни таъкидлайди (ҳақиқатан ҳам шундай). «Сиз одатингизга кўра, юртбошини усталик билан ҳимоя қилмоқчи бўлиб кўринишни истайсиз, — деб ёзади Жаҳонгир Маматов. — Наҳотки Ўзбекистон президенти сизнинг ҳимоянгизга муҳтож бўлса? Агар ҳимоя зарурати туғилса, анча обрўли, эътиборли зотлар топилишига шубҳа йўқ».

    Маматов ўз хатини шундай сўзлар билан тугатган: «Сизга насиҳат қилмайман, узр сўрашингизни ҳам истамайман. Ҳақоратларингизга келсак, суд бор. У қарорини чиқаради. Қолаверса, энг олий суд — Аллоҳнинг вақтидир. Унинг ҳар биримизга яраша жазоси муқаррар... Мен сизнинг узоқ яшашингиз тарафдориман. Чунки бобомиз Темур ҳазратлари айтганларидек, бу дунёда виждонни йўқотиб, узоқ умр кўришдан оғир дард йўқ».

    Исмат Хушевнинг ўша очиқ хатида, жумладан, Жаҳонгир Маматов «Тошкентда... савдо вазирига дўқ-пўписа билан қимматбаҳо мебель-гарнитурани сув текинга қўлга киритгани» ҳақидаги даъво ҳам бор эди. Бу даъвога ўша вақтда Ўзбекистон савдо вазири ҳисобланган Мираброр Усмоновдан «Халқ сўзи»га раддия келган. Унда таъкидланишича, «халқ депутати Жаҳонгир Маматов мебель масаласи бўйича Савдо вазирлигига мурожаат қилмаган. Мақола автори нимага асосланиб бу ҳақда ёзганлигинини текшириб кўриб, газетага босиб чиқаришингизни илтимос қиламиз».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 21 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Оқдарёни мусобақага чақирган Қорадарё, яна бир бор фош қилинган Америка разведкаси, ҳотамтой «Анвар-банк». Ўзбек матбуоти 20 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Сурияда байрам, тасаввурларни кунпая-кун қилган Турсунойлар, талабалар сони бўйича Германиядан, врачлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетган Ўзбекистон. Ўзбек матбуоти 19 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Машинада Маккага борган наманганликлар, Фаластин масаласига муносабат, мухолифатчини раҳбарликка тайинлаган Ислом Каримов. Ўзбек матбуоти 18 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    21.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   106316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.