Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввалроқ АКТ вазирлиги Microsoft компаниясига Ўзбекистонда ўз офисини очиш таклифини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

АКТ ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда университетни яқинда тамомлаган ёш IТ мутахассислар кўп. Ўрта ва юқори даражадаги дастурчиларга айланиш учун улар катта лойиҳалар устида ишлашлари керак.

Epam, Exadel ва бошқалар компаниялар бу ерга юқори даражадаги дастурчиларни олиб келишган. Ҳар бир катта мутахассис учун 3 ёки 4 та кичик мутахассис керак бўлади. Бу аҳоли бандлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади ва экспорт ҳажмини оширишга ёрдам беради, — деди вазир.

У Ўзбекистон хорижий компанияларни барча зарур маҳсулотлар билан таъминлашга тайёрлигини таъкидлади. Масалан, хорижий компаниялар бинолар, мебеллар, компьютерлар учун сармоя киритмайди – вазирлик олти ой давомида бепул фойдаланиш мумкин бўлган мутлақо янги офис тайёрлаб беради.

Ягона шарт – масофавий иш ўринлари ташкил этиш ва қишлоқларимизда камида 50 кишини иш билан таъминлаш бўлади, — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси иқтидорли ёшлар етакчи компанияларда Ўзбекистонда туриб ишлаш имконияти бўлиши учун қилинмоқда.

Аввалроқ Epam компанияси юзлаб ходимларини Россия ва Беларусдан Ўзбекистонга кўчиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар