«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида «Ал-Файсали»га қарши кечган ўйиндан (0:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ғалаба учун майдонга чиқдик, ғалаба учун курашдик. Ўйинда устунликка эришдик, кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ ҳужумдаги камчиликларимиз бизга панд берди.Қаршиликлар E гуруҳида 5 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Насаф» 5-турни 23 апрель куни «Ас-Садд»га қарши ўтказади.Жамоа сўнгги икки ўйинда гол ура олмаётгани ҳақида
Фақат бу мусобақада эмас, бизнинг умумий муаммомиз. Норчаев ўтган йили кўплаб голлар урганди бироқ ушбу мавсумда ўйини чиқмаяпти. Нафақат ҳужум, балки ярим ҳимоячилар ҳам биз кутган ўйинни кўрсата олмаябди. Кейинги ўйинларда бу хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Изоҳ (0)