Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон январь—март ойларида 189,3 миллион долларлик автомобиллар импорт қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 баробар кўпдир.

Шу даврда автомобиллар экспорти эса 43,8 миллион долларни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 54,6 фоизга кам.

UzAuto Motors йил бошидан бери ишлаб чиқариш  ҳажмини оширди, лекин навбатлар 31 декабргача чўзилган

Ўзбекистонда 2022 йилининг биринчи чорагида Cobalt ва Lacetti энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар бўлди.

Уч ой ичида UzAuto Motors 68 905 дона автомобиль, шундан 19 192 та Cobalt ва 19 439 та Lacetti ишлаб чиқарган.

Бироқ айнан мана шу иккала моделга энг кўп навбатлар юзага келмоқда. Бу Uzavtosavdo иловасида қайд этилган.

Cobalt’нинг икки хил позицияси учун ҳозир 15 мингдан ортиқ одам навбатда турибди — автомобилни, тахминан, ноябрь ойининг охирида олиш мумкин бўлади. Lacetti’нинг 4 та позицияси учун эса ҳозирда 25 мингга яқин одам навбатга ёзилган — автомобилни, тахминан, 31 декабрда олиш мумкин.

Ҳамёнбоп моделлар орасида Nexia модели энг яхши таклиф бўлиб турибди – улар сотувда бор, навбатлар эса нисбатан камроқ. Автомобиль ҳозирнинг ўзида буюртма қилинса, қачон олиш мумкинлиги номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар