Беларуснинг Минск автомобиль заводи («МАЗ») Ўзбекистонда комплект йиғмалардан (CКД) фойдаланган ҳолда автомобилларни йиғишни бошлади. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди.
«МАЗ-5337» шассиси конвеердан чиққан биринчи модель бўлди. Ўзбекистонда автомобилларни йиғиш орқали «МАЗ» ўз фаолиятини Марказий Осиёда, кейин эса Эрон, Афғонистон ва Покистонда кенгайтирмоқчи.
«МАЗ» оғир юк автомобиллари, махсус мақсадли автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар ва тиркамалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Жами компания 500 дан ортиқ русумдаги тракторлар ва 3000 та модификацияларни ишлаб чиқаради.
Аввалроқ «МАЗ» Ўзбекистонга автобуслар, электробуслар ҳамда аэропортлар учун перон автобуслар етказиб беришни бошлаши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)