«Барселона» Ла Лиганинг 32-турида «Кадис»га қарши баҳсда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Каталонияликларнинг Испания чемпионатидаги 15 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Хави қўл остида жамоа 4 декабрдан буён мағлуб бўлмай келаётганди. Ўшанда «кўк-анорранглилар» «Бетис»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Шундан буён «Барселона» Примерада 11 та ғалаба ва 4 та дуранг натижа қайд этган.
Каталонлар «Кадис»ни 4 ўйиндан мағлуб эта олмаяпти. Биринчи даврада жамоалар дурангга имзо чеккан эди. 2020/21 йилги мавсумда «Кадис» ўз майдонида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида таслим этган, меҳмонда эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилганди.
Жамоалар бундан олдин 2006 йилда тўқнаш келган. Ўшанда «кўк-анорранглилар»нинг қўли баланд келган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)