«Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликс жароҳат сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
22 ёшли футболчининг чап сони мушаклари шикастланган. Бу ҳақида «Атлетико» жамоаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Матрасчилар»нинг бошқа бир футболчиси Тома Лемар ҳам худди шундай жароҳат мавжуд. Иккала ўйинчи Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши ўйиннинг (2:1) биринчи бўлимидан сўнг захирага олинганди.
Феликс ўз Instagram саҳифасида мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.
Аввалроқ «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри ҳам жароҳат туфайли жорий мавсумда бошқа майдонга туша олмаслиги хабар қилинганди.
Жоау мадридликлар сафида учинчи мавсумини ўтказмоқда. 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)