«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида «Ал-Файсали»га қарши кечадиган ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ал-Файсали» — гуруҳимиз етакчиси. Биз ўтган беллашувда мағлубиятга учрагандик. Ушбу ўйинда ўз хатоларимизни тўғрилаб, керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз.«Насаф» 2-турдан кейин 4 очко жамғарган ҳолда E гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Файсали» 7 очко билан гуруҳ пешқадами ҳисобланади. Ўтган турда қаршиликлар Саудия Арабистони клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.Рақиб ҳимоясини «автобус» демаган бўлардим. Улар ўтган беллашувда тартибли ҳимояланди. Рақиб қанчалик яхши ҳимояланишидан қатъи назар уларнинг дарвозасига йўл топишимиз керак.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Изоҳ (0)