«Рома» Италия чемпионатининг 33-турида «Наполи»га қарши баҳс олиб борди ва Стефан аш-Шааравининг 91-дақиқада урган голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Шу тариқа Жозе Моуриньо шогирдларининг А Сериядаги мағлубиятсиз серияси 12 та ўйинга етди.
Римликлар чемпионатда сўнгги бор 9 январь куни «Ювентус»га (3:4) имкониятни бой берганди. Шундан буён 7 та ғалаба ва 5 та дуранг натижа қайд этилди.
«Рома» Италия чемпионатида 58 очко билан 5-ўринда бормоқда ва 4-ўриндаги «Ювентус»дан 5 очко ортда қолмоқда. Римликлар 23 апрель куни меҳмонда «Интер» билан ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)