Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Криштиану Роналду туғилган фарзандининг вафоти туфайли «Ливерпуль»га қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Оила ҳамма нарсадан устун туради, Роналду эса бу оғир дамларда яқинларини ёнида бўлади.

Демак, у ‘Энфилд’да бўлиб ўтадиган ‘Ливерпуль’га қарши ўйинда майдонга тушмаслигини тасдиқлашимиз мумкин», — дейилади «Манчестер Юнайтед» баёнотида.

Октябрь ойида Роналду Жоржина Родригес билан эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилганди. Кейинчалик бу ўғил ва қиз эканлиги маълум бўлди. 18 апрель куни Криштиану болаларнинг бири нобуд бўлганини маълум қилди.

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг қолдирилган 30-тур доирасида «Ливерпуль» билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар