«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович мавсум сўнгида фаолиятини якунлаш борасида ўйламоқда.
Швециялик форвард ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган, бироқ охирги пайтларда кўп жароҳат олаётгани боис фаолиятини тугатиш ҳақида ўйламоқда. Агар «Милан» жорий мавсум Италия чемпионлигини қўлга киритса, у ҳолда ҳужумчи катта эҳтимол билан фаолиятини якунлайди.
Ибраҳимович 23 йиллик фаолияти давомида 559 та гол урган.
Златан 2021/22 йилги мавсум «Милан» сафида 23 та ўйин ўтказди ва 8 та голга муаллифлик қилди. «Россонерилар» А Серияда 31 турдан сўнг 67 очко билан 1-ўринда бормоқда.
Аввалроқ Златан Швеция Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаган бўлса ҳам терма жамоадан кетмаслигини маълум қилганди.
Ҳужумчининг миланликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ клуб Златанга янги, бир йиллик шартнома тайёрлаётгани, унга кўра футболчининг маоши 7 млн евродан 2 млн еврога тушиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, келишувда футболчининг клуб директори лавозимига ўтиши кўзда тутилгани ҳам айтилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)