Пирожки кўпчиликнинг севимли егулиги бўлишига қарамай, унга хамиртуруш қўшилишини ёқтиришмайди. Аммо «Бел новости» нашри тамоман бошқача рецепт билан бўлишди.
Керакли маҳсулотлар:
- ун — 400 грамм;
- кефир — 200 грамм;
- сметана — 2 ош қошиқ;
- тухум сариғи — 2 дона;
- истеъмол содаси — 0,5 чой қошиқ;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- картошка пюреси, туз ва шакар.
- Идишга кефир, сметана, тухум сариғи солиниб, аралаштирилади ва бироз илитишга қўйилади.
- Ун элакдан ўтказилади ва кефирли аралашма устидан оз-оздан солинади. Устидан истеъмол содаси, туз ва шакар қўшилади.
- Охирида ёғ қўшиб, хамир қорилади ва 40 дақиқага тиндириш учун қўйилади.
- Сўнгра хамир бир хил бўлакларга ажратилиб, ўрта қисмига картошка пюреси солинади.
- Қиздирилган ёғда пирожкиларнинг ҳар томони қизаргунча қовуриб олинади.
Изоҳ (0)