Брокколи, гулкарам ва ловия балиқ билан биргаликда ажойиб таъмни ҳосил қилади.
Керакли маҳсулотлар:
- оқ балиқ филеси — 400-450 грамм;
- музлатилган гулкарам — 150-200 грамм;
- музлатилган брокколи — 150-200 грамм;
- музлатилган яшил ловия — 100-150 грамм;
- зайтун ёғи, туз ва зираворлар.
- Филе бўлакларга бўлинади. Икки томонига туз ва зираворлар сепилади.
- Балиқ мултиварканинг юқори қисмига, буғ идишига солинади, музлатилган сабзавотлар балиқ атрофига ёйилиб, озроқ туз сепилади.
- Мултиварканинг пастки қисмига 600-800 мл совуқ сув қуйилади. «Буғда пишириш» режими танланиб, 30 дақиқага қўйилади.
- Дастурхонга тортишдан аввал сабзавотлар устига зайтун мойи қуйилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)