• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ орасида Эшонбобо номи билан ҳурмат қозонган Насриддинхон Атоев вафот этди

    Ўзбекистонда кўп йиллар давомида исломий илм-маърифат таратиб келаётган эътиборли уламолардан Насриддинхон Атоев 15 апрель куни 64 ёшида вафот этди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Халқимизда Эшонбобо номи билан машҳур бўлган Насриддинхон 1958 йил 15 май куни Навоий вилояти Нурота туманида туғилди. Болалигидан бошлаб имон-эътиқодли оилада тарбия топиб, диний илмларни чуқур ўрганган Насриддинхон Атоев мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўз ҳаётини диний қадриятларимизни тиклаш ва тарғиб этишга бағишлаб, бу соҳада алоҳида жонбозлик кўрсатди.

    Олий диний билим олиш мақсадида Тошкент ислом институтига ўқишга кирди ва 1996 йили муваффақиятли тамомлади.

    Насриддинхон эшонбобонинг умри ҳам илм ва ҳикматда ўтди. Илм ва эзгуликка бахшида бўлган ҳаёт асрларга татийди. Чунки бу инсон одамларга яхшилик улашиш, муқаддас зиёратгоҳларни обод этиш, Навоий халқининг маърифати йўлида фидокорона меҳнат қилди. Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам «Сизларнинг яхшиларингиз умри узоқ бўлиб, амаллари яхши бўлганингиздир», деб айтганлар.

    Насриддинхон Атоев муқаддас динимиз асосларини, араб ва форс тилларини чуқур эгаллаб, 1992—2003 йилларда Навоий вилояти Нурота тумани «Чил устун» масжидида имом-хатиб, 2003—2010 йилларда вилоят бош имом-хатиби, 2010 йилдан буён вилоят фахрий имоми, шунингдек, Навоий вилояти «Чашма» табиий-меъморий мажмуасига меҳр қўйиб, 2018 йилдан Навоий вилояти дирекцияси директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

    Насриддинхон эшонбобо ҳаёти давомида 60 нафардан ортиқ шогирдлар етиштирган бўлиб, уларни ҳақиқий ватанпарвар сифатида жамиятда ўз ўрнини топишларига алоҳида эътибор қаратиб келди.

    Диний билим ва тафаккурининг кенглиги, она юртимизга, истиқлол ғояларига садоқати, жамоат ишлари, айниқса, маънавий-маърифий тарғибот соҳасидаги фидойилиги билан кўпчиликка ибрат ва намуна бўлган Насриддинхон эшонбобо сўнгги йилларда диний ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга, зиёратгоҳларимизни обод қилишга катта эътибор қаратиш билан бирга, ҳудуддаги аҳоли ўртасида диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда алоҳида фаоллик кўрсатди.

    Дарҳақиқат, буюк алломаларимизнинг диний эътиқод борасидаги эзгу анъаналарига садоқат билан бутун ҳаётини муқаддас динимиз софлигини сақлаш ва ривожига бағишлаган Насриддинхон Атоев мамлакатимиз жамоатчилиги ўртасида обрў-эътибор қозонган эди.

    Насриддин Атоевнинг тақводорлиги, гўзал хулқи, шогирдлари ва сафдошларига нисбатан самимий муомаласи, холис насиҳати барчанинг қалбида чуқур из қолдирди.

    Таниқли уламо, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин инсон қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

    Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли оиласи, яқинларига сабр тилаймиз ва чин дилдан ҳамдардлик билдирамиз.

    Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси

    Мавзуга доир: 

    • Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби 73 ёшда вафот этди
    • Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов оламдан ўтди
    • Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

    16.04.2022, 13:58   Изоҳ (0)   44772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда халқаро анимацион фильмлар форуми ўтказилади

    16.04.2022, 13:28

    Қамчиқ довонида суюлтирилган газ ортилган юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилди (видео)

    16.04.2022, 12:52

    «Кўриб, билиб турсак-да, қаршилик қилолмадик». Ситораи Моҳи Хосса музейи директори тарихий сарой таъмирининг нотўғрилиги 2020 йилда маълум бўлганини айтмоқда

    16.04.2022, 12:15

    Сирдарёда олиб қочилган Nexia тўлиқ ёниб кетган ҳолда топилди (фото)

    16.04.2022, 11:50

    Москвада мигрантлар ишлаётган бино томининг қулаб тушиши оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    16.04.2022, 11:33

    Қирғизистон Ўзбекистон билан пансионатлар масаласида келишишга умид қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги суд нима бўляпти?

    16.04.2022, 09:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.