• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кўриб, билиб турсак-да, қаршилик қилолмадик». Ситораи Моҳи Хосса музейи директори тарихий сарой таъмирининг нотўғрилиги 2020 йилда маълум бўлганини айтмоқда

    Бухородаги Ситорайи Моҳи Хосса музейида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги «2017—2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» қабул қилинган қарорига кўра, 2019 йилда реставрация ишлари бошланган. Маданият вазирлиги мазкур қарорда белгиланган давлат музейлари биноларининг эскиз лойиҳаси, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва уни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиши лозим бўлган.

    Реставрация жараёнида музейни лойиҳалаштириш ишлари Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти ҳузуридаги илмий эксперт кенгашидан ўтказилган. Таъмирлаш ишлари эса тендерда ғолиб бўлган Намангандаги «Замин қурилиш» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган.

    Ситорайи Моҳи Хосса музейига кириш қисми.

    Ситорайи Моҳи Хосса музейига кириш қисми.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Қурилиш ташкилоти ёзги саройнинг қабулхона, меҳмонхона, канизакхона ҳамда каниказхонага тегишли кўшк тарихий биноларини мукаммал таъмирлаши лозим бўлган. Бироқ, реставрация ишларига номутахассис усталар жалб қилингани боис қадимий обиданинг тарихий ва бадиий безагига зарар етказилган.

    Деразалари сифатсиз ёғоч билан қопланган қабулхона.

    Деразалари сифатсиз ёғоч билан қопланган қабулхона.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Қадимий темир илгаклари кесиб ташланган деразалар.

    Қадимий темир илгаклари кесиб ташланган деразалар.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Қадимий темир илгаклари кесиб ташланган деразалар.

    Қадимий темир илгаклари кесиб ташланган деразалар.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Қурилиш ишлари 2019—2020 йилларда амалга оширилган бўлиб, реставрация уч босқичдан иборат бўлган. Реставрация жараёнида бинонинг тарихий ва бадиий аҳамияти йўқолаётганидан хабар топган Бухоро шаҳрининг марҳум ҳокими Карим Камолов ҳамда вилоят Маданий мерос департаменти масъуллари объектга келган. Қурувчиларни огоҳлантириб, реставрация ишларини тўхтатишга уринган. Натижаси бўлмагач, огоҳлантириш хатлари юборилган. Анча баҳс ва тортишувлардан сўнг прокуратурага маълумотнома киритилган. Шу сабаб қурилиш ишлари 2020 йилнинг март ойида тўхтатилган. Аммо бу пайтда таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи якунланаётган бўлган», — деди музей раҳбари Суҳроб Салимов.

    Музей директори қурилиш ишлари унинг кўз олдида хато бажарилаётганини, сарой тарихий аҳамиятини йўқотаётганини кўриб турса ҳам бунга қаршилик қилолмаганини айтмоқда.

    «Тўғри, биз ишлар хато бажарилаётганини кўриб, билиб турдик. Аммо қаршилик қилолмадик. Кучимиз етмади. Тушунтирдик, тушунишмади», — дейди музей директори.

    «Дарё» мухбирига маълумот берган манба қурилиш ишлари Маданият вазирлиги бошчилигида бажарилганини, таъмирлаш ишларини тендерда ютиб олишда ҳам таниш-билишчиликка йўл қўйилган бўлиши мумкинлигини билдирган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Музей раҳбарининг айтишича, реставрация бўйича Тошкентдан мутахассислар келиб, комплексда олиб борилган ишлардаги катта камчилик ва хатоларни ўрганган. Ва хулоса юзасидан прокуратурага тақдимнома киритган. Бош прокуратура томонидан тузилган комиссия аъзолари реставрация ишларида қўпол хатоликларга йўл қўйилганини аниқлаган. Зина ва айвонлардаги қадимий кошин ва нақшлар номутахассис усталар сабаб шакли ва жозибадорлигини йўқотган.

    Каниказхонага тегишли кўшк.

    Каниказхонага тегишли кўшк.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Каниказхонага тегишли кўшк.

    Каниказхонага тегишли кўшк.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Бухоро давлат музейи қўриқхонаси бош директорининг сўзига кўра, мазкур музейда кўзда тутилган реставрация ишларига 8 миллиард сўм маблағ ажратилган. Қизиғи, реставрация жараёнларини лойиҳалаш ишларида Бухородан соҳага дахлдор бирорта масъул ҳам, мутахассис ҳам қатнашмаган. Таъмирлаш ишлари эса реставратор бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилган.

    Қадимийлиги йўқотилган меҳмонхонанинг олд томони.

    Қадимийлиги йўқотилган меҳмонхонанинг олд томони.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «1912—1914 йилларда қурилган қабулхона биноси, 1915—1916 йилларда қурилган меҳмонхона биноси ҳамда 1916—1917 йилларда қурилган канизакхона ва унинг кўшк биноларида юқорида айтилганидек, номутахассис усталар иш олиб борган. Қурилиш ишлари жуда қўпол бажарилган. Жозибадорлик йўқотилган. Қабулхона биносининг барча деразалари ташқи томондан қайта тозаланиб, жилодор тус берилиши ўрнига, сифатсиз ёғоч тахталар билан кўр-кўрона қоплаб қўйилган. Деразаларнинг қадимий темир илгаклари кесилиб, яроқсиз ҳолга келтирилган. Қабулхона биноси деворининг музей ҳовузи қаршисидаги кўшк ҳам ёғоч тахталар билан қопланган. Канизакхона ички девори шифтидаги ўйма нақшлар реставрациясида сифатсиз ранг-бўёқлардан пала-партиш фойдаланилган. Маданий тарихий объект реставрацияси ишларига ўта ҳурматсизлик ва билимсизлик билан ёндашилган», — дейди Баҳром Насимов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Дарё» мухбири ҳолат юзасидан музейга келган аҳоли билан ҳам суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Биз ҳар куни саройга ҳордиқ олиш учун кирардик. Бугун эса фақатгина унинг ҳолатига ачинамиз. Бир кўришдаёқ, тарихий бинолар деворлари сифатсиз ёғочлар билан беркитиб қўйилган. Айниқса, бу биноларнинг эски ўрис ҳаммомларига ўхшатиб қўйилгани жудаям ачинарли», — дейди аҳоли вакиллари.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Мухбир билан суҳбатда ўзини ошкор этишни истамаган суҳбатдош ҳолат юзасидан 2020 йилнинг март ойида прокуратурага маълумот киритилганида, мажмуанинг бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари нобут қилиниб, тарихий ва бадиий қийматига жами 28 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган. Бироқ, ўрганиш ишлари икки йилдан буён якунига етказилмай, эътиборсиз қолдирилган. Ва энг ачинарлиси ўша пайтда прокуратура келтирилган зарарни бор йўғи 3 миллиард сўмга баҳолаган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Мавзуга доир: Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса мажмуасининг реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани сабаб жиноят иши қўзғатилди

    16.04.2022, 12:15   Изоҳ (0)   56431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда олиб қочилган Nexia тўлиқ ёниб кетган ҳолда топилди (фото)

    16.04.2022, 11:50

    Москвада мигрантлар ишлаётган бино томининг қулаб тушиши оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    16.04.2022, 11:33

    Қирғизистон Ўзбекистон билан пансионатлар масаласида келишишга умид қилмоқда. Икки давлат ўртасидаги суд нима бўляпти?

    16.04.2022, 09:02

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» 200 млн долларга камайди

    16.04.2022, 08:42

    Тошкент вилоятидаги новвойхоналардан бирида 34 ёшли эркак танишини пичоқлади

    16.04.2022, 08:21

    Тошкентда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этган шифохона хўжалик ишлари мудири жавобгарликка тортилди

    16.04.2022, 08:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.