Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо «Крузейро» эгасига айланди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси клуб билан битим имзолади ва бошқарув аъзосига айланди.
Роналдо 2021 йилнинг декабрь ойида ўзи тарбия топган клубнинг 90% акциясини сотиб олганди. Бу келишув собиқ футболчига 70 миллион долларга тушган.
«Крузейро» Роналдога тегишли иккинчи клубга айланди. Бразилиялик, шунингдек, Исапниянинг «Вальядолид» клубига ҳам эгалик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)