«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри яна жароҳат олди.
19 ёшли футболчи «Айнтрахт»га қарши кечган учрашувда (2:3) сон орти мушакларида оғриқ ҳис қилгани учун захирага олинганди. «Барселона» матбуот хизматининг маълум қилишича, Педрининг сон мушакларида ёрилиш юзага келган.
Diario Sport’га кўра, унинг тузалишига бир ярим ой керак бўлади. Шу тариқа футболчи мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи биринчи давранинг ҳам катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборган эди. Педри январь ойида майдонга қайтганди.
Испаниялик футболчи 2021/22 йилги мавсум Ла Лигада 12 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)