• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Англия футболидаги қора кун. 96 нафар «Ливерпуль» мухлисининг ўлимига сабаб бўлган «Ҳиллсборо фожиаси» ҳақида

    15 апрель куни «Ҳиллсборо воқеаси»га 33 йил бўлди. «Дарё» Англия футболи тарихидаги энг катта фожиа ёритилган 2020 йилдаги материални қайта эълон қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Буюк Британияни ўзгартирган кун

    1989 йилнинг 15 апрель куни Шеффилдда Англия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Ливерпуль» — «Ноттингҳем Форест» учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув аввалига турникетлар ёнида, кейинчалик трибунада юзага келган тиқилинч сабаб 6-дақиқадаёқ тўхтатилади.

    Учрашув 15:00 да бошланади, ташкилотчилар ўйин вақтини бироз кечиктиришни сўраганларга рад жавобини беради. Мухлислар йўллардаги таъмирлаш ишлари сабаб ўйинга эртароқ кела олмайди. 14:52 да полиция кириш учун эмас, балки чиқиш учун мўлжалланган катта дарвозани очади. Полиция нозири Дэвид Дакенфилд оломонга «Барчада чипта борми? Қўлни кўтариб кўрсатинг», деб мурожаат қилади ва чипталар текширувисиз киритишга рухсат беради.

    Дарвозанинг очилиши ва марказий киришнинг ёпилмаслиги сабаб ғарбий трибунада мухлислар тақсимоти бузиб юборилади. Бу ҳалокатнинг асосий сабаби бўлди: 5 мингга яқин мухлис аллақачон тўлиб бўлган секторлар сари борарди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Сектордаги мухлислар уч томондан темир панжаралар қуршовида қолган бўлса, тўртинчи тарафдан одамлар оқими тўхтамасди. Ўйин давом этар, трибунада эса одамлар нафас ололмай ҳалок бўларди. Учрашувнинг 6-дақиқасига келиб вазият жиддийлашгач учрашув тўхтатилади.

    Ҳаммаси шу билан тугамайди. «Ҳиллсборо» стадиони ташқарисида кўплаб мухлислар қолган, уларнинг ҳеч бири ичкарида нималар юз бераётганини билмас ва ўзининг агрессив ҳаракатлари билан вазиятни оғирлаштирарди. Стадионнинг қанот трибуналарида жой етарлича топиларди, бироқ барча ўйинни яхшироқ ракурсдан кўриш учун марказга интиларди. Чиптасиз мухлислар эвазига одам янада кўпайди ва эртароқ келганлар «қопқон» ичида қолди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Вазиятни стадион хизматчилари назорат остига олиши керак эди. Воқеадан сўнг хизматчилар сармаст ишқибозлар уларнинг гапига кирмаган ҳолда ўзи билганича иш тутганини маълум қилди. Мухлислар эса аксинча, ҳеч кимни кўрмаганликлари ва ўзлари учун қулай жойга боришга интилганини айтди.

    Ўйин тўхтаганидан сўнг нима бўлаётганини тушуниб етмаган полиция иккинчи хатога йўл қўяди. Полиция мухлисларнинг панжарага тирмашишини майдонга чиқишга бўлган уриниш дея баҳолаб, таёқлар билан урган ҳолда уларни ортга ҳайдарди. Сал ўтиб яқинроқдаги полициячилар вазиятни англаб етади ва жабр кўрганларга ёрдам кўрсатишни бошлайди. Бироқ бир неча юз метр нарида турган офицерлар учинчи хато буйруқни беради: ҳамма панжарадан нари турсин, ҳимояга ўтилсин ва ҳеч ким ўтказилмасин. Уларнинг наздида «Ливерпуль» мухлислари майдонга тушиб келган ҳолда нариги томондаги «Ноттингҳем» ишқибозлари билан муштлашиш ниятидадек туюларди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Шундоқ ҳам вазият оғир бўлиб турган вақтда тиббиёт ходимлари ва замбилларнинг етишмаслиги вазиятни бадтар чигаллаштирди. Яқинларига ёрдам бериш ниятидаги мухлислар реклама баннерларини синдирар ва шеригини майдон марказига олиб боришга ҳаракат қиларди, қатор тизилиб олган полиция эса буйруққа бўйсунган ҳолда уларни дўппослашда давом этарди.

    94 мухлис воқеа жойида ҳалок бўлди: уларнинг энг кичиги бор йўғи ўн ёшда эди. Яна 766 нафар одам тан жароҳати олади, уларнинг уч юзга яқини шифохонага тушади. Тўрт кундан кейин қурбонлар сони яна биттага ошади, 1993 йилнинг март ойида эса «Ҳиллсборо» ўзининг сўнгги қурбонини олиб кетади: салкам тўрт йил комада ётган Тони Бленд вафот этади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Кейинчалик Англия ҳукумати клубларга туриб томоша қилинадиган секторлардан воз кечиш, аренага ўриндиқлар ўрнатиш ва шунга яраша чипталар чиқаришни мажбурий қилиб қўйди. Трибуналарни ажратиб турувчи темир панжаралар эса олиб ташланди.

    Фожиадан тўрт кун ўтиб The Sun нашри The Truth («Ҳақиқат») номли репортаж тайёрлади. Унда барчасига айбдор сифатида «Ливерпуль» мухлислари кўрсатилди: мерсисайдликлар тўла секторларга ёпирилгани, полиция ва ўт ўчириш ходимларига қарата тупургани, жабрланганларнинг кармонини ўмаргани ва тиббий ёрдам кўрсатишга халал бергани айтилади.

    Шундан сўнг мухлислар нашрга бойкот эълон қилди: газетани матбуот дўконларига олиб келмай қўйишди, одамлар унинг номини тилга олмай қўйди, «Ливерпуль» эса нашр журналистларига матбуот анжумани ва уй стадионига киришни тақиқлаб қўйди.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    1990 йилда фожиа расман бахтсиз ҳодиса деб эълон қилинган. 2012 йилда Лондон суди буни бекор қилган ҳолда янги тергов бошлади. 2016 йилнинг 26 апрелида 96 мухлиснинг ўлими қотиллик деб тан олинди.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳиллсборо фожиаси»да омон қолган «Ливерпуль»нинг 65 ёшли мухлиси коронавирусдан вафот этди
    • «Басби болалари», «Пахтакор-79» ва финалда иштирок эта олмаган «Шапекоэнсе». Спорт оламидаги энг фожиали авиаҳалокатлар

    15.04.2022, 15:11   Изоҳ (0)   27180
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роналдо ўзи тарбия топган Бразилия клубининг эгасига айланди

    15.04.2022, 14:03

    «Барселона» Еврокубокларда «Камп Ноу»даги сўнгги 8 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди

    15.04.2022, 13:01

    «Рома» сўнгги 5 йилда уч марта Еврокубоклар 1/2 финалига чиқди. Бу даврда фақат 4 жамоа бунга эриша олган

    15.04.2022, 12:26

    Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    15.04.2022, 10:02

    Европа Лигаси. «Айнтрахт» 5 та гол урилган ўйинда «Барселона» устидан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

    15.04.2022, 02:00

    Конференциялар Лигаси. «Рома» Римда Норвегия клубини тор-мор келтириб, 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди. Шомуродов майдонга тушмади

    15.04.2022, 02:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.