• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    «Сайёрани чиқиндихонага айлантириб, фарзандларга сарпо, уй ва машина қолдиришдан нима фойда?» Бир қанча хайрия лойиҳалари эгаси, 26 ёшли экоблогер билан суҳбат

    Ақлли, ўқимишли, рўзғор юмушларини эплашдан ташқари келажак авлоднинг эртаси ҳақида қайғурадиган, уй бекасиман деб ўзига чеклов қўймай, хайрия ишлари билан банд ҳамда умум муаммоларни ўзиники деб биладиган ёшлар бор экан, эртанги кунга бўлган умид сўнмайди. Соғлом фикрлайдиган, дунёни ўзгартиришига аёллигини тўсиқ деб билмайдиган хотин-қизлардан ақлли фарзандлар дунёга келади. Энг муҳими, улар мустақил фикр ва масъулиятни биринчи ўринга қўяди. «Дарё» «Ҳали умид бор(ми)?» лойиҳаси доирасида келажакка табиатнинг бор гўзаллигини етказишга масъулмиз деб ҳисобловчи 26 ёшли Мўътабар Хушвақтова билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Ижтимоий тармоқларда «Бахт улаш» лойиҳаси билан ободонлаштириш ходимлари ҳақидаги видео-роликлари билан танилган Мўътабар Хушвақтова 2020 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Айни вақтда фарзанд тарбияси билан машғул.

    Табиатни асраш, инсонларнинг экологияга муносабатини ўзгартириш мақсадида блог юритади, хайрия ишлари билан шуғулланиб, реклама агентлигида онлайн таржимон бўлиб ишлайди. Бола парвариши таътили тўхтаб қолиши ва депрессияга сабабчи бўлишини истамаган Мўътабар экоблог юритишни яқинда бошлаган бўлса-да, илгаридан табиат-атрофга бефарқ бўлмаганини таъкидлайди.

    Болаларимизга чиройли сайёра қолсин

    «Бахт улаш» лойиҳасининг кўнгилли аъзолари

    «Бахт улаш» лойиҳасининг кўнгилли аъзолари
    Фото: Мўътабар Хушвақтованинг шахсий архивидан

    «Ахлат сўзи ҳамиша менинг лексикамда бўлган. Талабалик йилларимда ҳам курсдошларимга чиқиндиларни партанинг тагидан олиб кетишларини бот-бот айтардим», — дея Мўътабар ўтган йили Instagram’да ўзини-ўзи экоблогер деб эълон қилган.

    Одамлар асосан енгил-елпи мавзуга эътибор бериб, керакли, долзарб масалаларга бефарқ экани уни ранжитади. Яна нуқул кўнгилочар контент кўриб, мулоҳаза нималигини билмайдиганлар кўпдек кўринади.

    «Ота-оналар боласига машина, уй қолдирмоқчи бўлади, тилла ва сарпо йиғади, лекин фарзандингиз эртага чиқинди тўла ерда яшаса, бундан кимга фойда?!», — дейди у.

    Экоблогернинг фикрича, ахлатхоналарда икки кунда чиқинди ва 100 йилда ҳам чиримайдиган пластик ўрамларнинг кўпайиб кетишига харидор ва хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам баравар айбдор.

    Уйидан бир қадам узоқ бўлмаган дўкондан олган маҳсулотини янги пакетга ўраб беришини сўрайдиган истеъмолчи, экологик муаммоларни камайтириш мақсадида пуллик қилинса-да, гўё ўзининг нақадар яхши хизмат кўрсатаётганини билдириш учун текинга пакет берадиган сотувчилар билиб-билмай вазиятни янада мураккаблаштиради.

    Унинг айтишича, ‘Пакет керакмас’, деса, пули йўқлигига шама қилгандек, бепул эканини айтиб, олаверишни маслаҳат берган ёки ‘Нима, дельфинларга ёрдам бермоқчимисиз?’, деб кулганлар ҳам бўлган экан. «Бизда экологик муаммолар бор, лекин улар ёритилмайди, ҳеч қаерда айтилмайди. Телевидениедаги ижтимоий роликлар бачканалиги сабаб одамлар кўрмай қўйган» — дейди у.

    «Аслида, — дея қўшимча қилади у, — чиқинди ташламаслик, уни саралаш кераклиги ҳақидаги роликлар одамлар эътиборини тортадиган даражада, драма ёки ҳажвия тарзида бўлса ҳам метро, автобус, умуман кўз тушадиган ҳамма жойда тарғибот қилиниши лозим».

    У фарзанди ва болалар чиройли жойлар, хусусан, Чорвоқнинг гўзаллигини борича кўришини истайди, лекин шу кетишда бўлса келажак авлод бундан бебаҳра қолиши мумкинлигидан хавфсирайди.

    «Ҳамма ёқ ифлослангач, қаерга борамиз?»

    «Бахт улаш» лойиҳасининг кўнгилли аъзолари

    «Бахт улаш» лойиҳасининг кўнгилли аъзолари
    Фото: Мўътабар Хушвақтованинг шахсий архивидан

    Одамларнинг кабоб пишириб, чиқиндиларни ташлаб кетиши, сувни булғаши сабаб ҳозир тоққа борилса, ҳар ёқда учиб юрган пакетлар кўзга ташланади, дейди у.

    У одамларнинг шаҳар чанг-тўзони ва шовқинидан чарчаб, тоққа чиқиши-ю, лекин ўша ернинг ҳам расвосини чиқаришини ақлига сиғдиролмайди. Шундайларга у: «Хўш, бугун тоққа чиқиб дам оласиз, эртага бўлса далада. Ҳаммаёқ ‘мусор’ бўлганидан кейин қаёққа борасиз?», — деб мурожаат қилади.

    Иқлим ўзгаришини тўхтатиб бўлмаса-да, жараённи секинлаштиришнинг имкони борлигига урғу беради. Болалигида қийқириб қор ўйнаганини эслаган суҳбатдошимизни яна нечадир йиллар ўтиб келажак авлоднинг қорнинг йўқлиги ва экологик муаммоларга бизни айблаши мумкинлиги ўйлантиради. «Катталар қандай қилиб шунга йўл берди, дейишса, нима деб жавоб берамиз?», — дейди Хушвақтова.

    «Қишлоғидаги тайёр уй-жойи, яқинларини ташлаб, шаҳарга келадиганларга осон тутманг»

    Фото: Мўътабар Хушвақтованинг шахсий архивидан

    Унинг фикрича, Ўзбекистондаги барча ҳудудлар марказчалик ривожланиб кетмаган. Канализация ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг кўпи асосан катта шаҳарларда, агар қишлоқлар ҳам шунақа тараққий этганида борми, чиқинди билан боғлиқ муаммоларимиз ҳаддан ташқари ортиб кетарди.

    Аллақачон сув танқислиги бошланиб бўлган. Масалан, Қашқадарёнинг энг чекка қишлоғи Оқработдаги аҳоли йиғилган қор, ёмғир сувлари, камига булоқдаги сувни сотиб олиб, машинасида олиб келадида, ҳовлидаги ҳовузларига тўкади. Кейин шу сувдан ичади, кир ҳам ювади, ювиниб-таранишга ҳам ишлатади. Асосий даромади чорвадан бўлган воҳаликларга биринчи ўринда сув керак, дейди у.

    Вилоятларда яшаш осон эмаслиги, фарзандига яхши ҳаёт ва билим бериш истагида кўпчилик тайёр уй-жойи, яқинларини ташлаб пойтахтга келишини таъкидлайдиган Мўътабар айримларнинг ҳамма ўз вилоятида яшасин, деган гап-сўзларини ҳазм қила олмайди.

    «Сув, пул ва иш йўқлиги учун ҳам улар Тошкентга келиш ёки Россияга кетишга мажбур бўлади», — дейди блогер.

    Қирққа кирса ҳам бошқанинг гапи билан яшайдиганлар йўқ эмас

    «Ёши қирққа етсаям, ота-онасининг фикрига қарам бўладиганлар йўқ эмас. Буни ҳурмат деб изоҳлашади, лекин ҳурмат ва қарамлик тамоман бошқа-бошқа», — дейди у.

    Бола дунёга келиши билан ота-онаси уни футболчи ёки прокурор бўлишини хоҳлайди. Қолаверса, мен билмайман болам билсин, деб 2-3 яшар фарзандини инглиз тили, математика, рус ва араб тилига бериши, аммо уйда бундай муҳит йўқлиги, ўзи шуғулланмай туриб фақат боғча опа ва устозлардан талаб қилишлари уни ажаблантиради.

    «Болангиз хоҳлайдими шуни? Ўзи ҳали нима истаётганини билмайдиган бола нима учун сизнинг фикрингизни деб болалигини ўтказиб юбориши керак? Озгина вақт ва танлаш эркинлигини беринг. Вақти келса, қизиқишига қараб нима билан шуғулланишини ўзи айтади».

    Экологик муаммолар кутиб турмайди. Биз эса ҳамма ўз фикрини ўткизавериши ҳисобига кўп вақт ва ресурс йўқотамиз. Ўзимиз билан овора бўлгунимизча дунё ўзгариб кетмоқда. Ҳаво қизиб кетса, яна битта кондиционер ўрнатиб, камчиликларга кўз юмиш ўрнига ўқиб-ўрганиб, аллақачон чора кўришни бошлаш керак.

    Жамият ривожи онанинг болага берадиган тарбиясига боғлиқ

    Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри «Мурувват» ногирон аёллар интернат уйидаги хайрия тадбиридан лавҳа

    Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри «Мурувват» ногирон аёллар интернат уйидаги хайрия тадбиридан лавҳа
    Фото: Мўътабар Хушвақтованинг шахсий архивидан

    Унингча, қиз бола керак вақтда баҳслашиш, ўз фикрини айта олиш ёмон эмас. Кимдир хато, ноҳақ гапиряптими, ёқалашиш, жанжаллашиш шарт эмас, нима тўғри-ю, нотўғрилигини ўша заҳоти гаплашиб олиш керак.

    Аёл-қизларни эгиш эркин фикрлашни йўқотиб қўяди. Жамият ривожланиши эса аёлларнинг фарзандга берадиган тарбиясига боғлиқ. Айнан шунинг учун ҳам оналар ўқиган бўлиши ва фикрини айта олиши керак, деб ҳисоблайди Мўътабар.

    Ҳар йили 8 март — «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами арафасида у кўнгиллилар билан бирга «Бахт улаш» лойиҳаси доирасида «Мурувват уйи»га бориб, уларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилади. Умрида бир марта гул олмаган, табриклайдиган одами йўқ хотин-қизлар эса мана 5 йилдирки уларни интиқиб кутади.

    «Сирдарёдаги ‘Мурувват уйи’да 163 нафар аёл бор. Уларнинг қабристони ҳам бўлак. У ерга ҳеч ким бормайди. Турли сабаблар, зўравонлик ва тақдир тақозоси билан саломатлиги, руҳиятида муаммо бўлган ушбу аёлларнинг айримларини ота-онаси, қолганларини фарзандлари ташлаб кетган. Шундай жойларга экскурсия ташкил қилиб, уруш ва зўравонлик нималарга олиб келишини кўришларини истайман».

    Ҳар сафар шундай хайрия лойиҳаларидан кейин уйга қайтгач, шифтга қараб йиғлашини айтадиган Мўътабар бу унга ҳаётни, атрофдагилар ва меҳр берадиган инсонларни қадрига етишни ўргатишини тушунтирмоқчи бўлади.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Гулираъно Мусаева суҳбатлашди. 

    Тасвирчи ва монтажчи – Маъмуржон Обраҳматов.

    Мавзуга доир:

    • «Миллионлаб ёшлар муҳтожлик сабаб ўзи хоҳламаган касб ва ҳаётни танлашга мажбур». Суратларида Шарқ ва Ғарб дунёси умумлашган 26 яшар рассом билан суҳбат
    • «Давлат ажратган пуллар ярим йўлда тушиб қолмаса, Ўзбекистонда ҳам кашфиётлар қилиш мумкин». 10 дан ортиқ тилларни ўрганаётган 25 ёшли кимёгар талаба билан суҳбат

    13.04.2022, 12:26   Изоҳ (0)   56061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Футбол | 4 июл, 08:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.