Хонанда Бритни Спирс учинчи марта она бўлади. Бу ҳақда қўшиқчи Instagram саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Peoplenews.
2021 йилнинг сентябрь ойида эстрада маликаси Бритни Спирс 27 ёшли фитнес-тренер Сем Асгарига турмушга чиқаётгани ҳақида хабар қилган. Кўпчилик бунга ишонмади, лекин қўшиқчи билан беш йиллик муносабатлардан сўнг Сем унга турмуш қуриш таклифини билдирди.
Бритни бу қувончли хабарни Instagram’да эълон қилди. У ҳомиладорлигини тасодифан билиб қолган. Аввалига у ўзининг вазнини ортган деб ўйлаган. Шунингдек, одамлар эътиборини камроқ тортиш ва ҳомиладорлик суратлари билан папарацсиларнинг пул ишлашига йўл қўймаслик учун омма олдида кўринмасликка ҳаракат қилишини айтиб ўтган.
«Мен Мауи оролига саёҳатга боришимдан олдин жуда кўп вазн йўқотдим, лекин яна семирдим. Қорнимга нима бўляпти, деб ўйладим. Турмуш ўртоғим ҳомиладормисан, деб сўради. Шундан кейин ҳомиладорлик тестидан фойдаландим. Натижага кўра, мен яна фарзандли бўламан. Тўрт кундан кейин қорним янада катталашди. Шунинг учун ҳам энди кўчага кўп чиқмайман, чунки папарацсилар аввалгидек суратларимдан пул ишлаб олишади», — деди Спирс.
40 ёшли машҳур хонанданинг олдинги турмушидан иккита ўғли бор, аммо Бритни улар билан камдан кам кўришади: улар отаси Кевин Федерлайн билан яшайди.
Мавзуга доир:
- Хонанда Бритни Спирс ўзининг мемуар асарини нашр этади ва бунинг учун унга 15 млн доллар тўлашади
- Нью-Йоркда Бритни Спирс яшаган пентхаус 7 млн долларга сотувга қўйилди (фото)
- Бритни Спирс 40 ёшда: Ошпаз ва ўқитувчи оиласида туғилган қизча қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг севимли хонандасига айланди?
Изоҳ (0)