• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Карьерасининг барбод бўлишига ўзи сабабчи бўлган жаҳонга машҳур кишилар (фото)

    Аксарият машҳур инсонларнинг қайғули тажрибаси нимани англатади? На талабгирлик, на миллионлаб мухлислар салбий характер ва асоссиз хатти-ҳаракатларга чегирма бермайди. Бир кечада ҳаммасини йўқотиш ҳеч гап эмас: шоу-бизнесдаги нуфузли одамларнинг ҳамдардлиги, янги таклифлар ва ҳатто мухлисларнинг муҳаббати ҳам. Harper’s Bazaar нашри карьерасини барбод бўлишига ўзи сабабчи бўлган жаҳонга машҳур кишилар ҳақидаги мақолани тақдим этди.

    Кэтрин Хэйгл

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Мафтункор сариқ сочли хонимга буюк келажак ва янги «Жулия Робертс» мавқейи ваъда қилинган. Ўз вақтида унинг гўзаллиги билан ҳатто Скарлет Йоханссон ва Анжелина Жоли ҳам Кэтрин билан рақобатлаша олмади.

    Кейинроқ у ҳаётда ҳам, суратга олиш майдончасида ҳам жаҳлдор, инжиқ қўпол аёл экани маълум бўлди. Бундан ташқари, у жуда хасис. У Голливуддаги энг кўп маош оладиган актрисалар қаторида бўлганида ҳам иштаҳасини жиловлашни истамади. У «Қотиллар» комедиясида иштирок этиш учун «Эҳтирос анатомияси» фильмида роль ўйнашдан бош тортди. Кино ижодкорлари эса унга 12 миллион доллар ваъда қилганди. Аммо у ерда ҳам ҳеч кимга тинчлик бермади. Айниқса, унинг партнёри Эштон Катчер кўпроқ қийналди. Натижада ҳамма Кэтрин Хайглнинг чексиз талаблари ва жирканч хатти-ҳаракатларидан чарчади. Актриса Голливуднинг қора рўйхатига кирди. Афсуски, бу ҳар қандай юлдузлик карьерасининг тугаганини англатади.

    Мел Гибсон

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Ажойиб актёр, режиссёр ва миллионлаб мухлислар кўнглидан жой олган Мел Гибсон бир неча йиллар аввал жуда машҳур эди. Мелнинг қаҳрамонлари ҳар доим жасур ва келишган бўлган: «Шерюрак», «Телба Макс», «Ватанпарвар» ва бошқа кўплаб севимли фильмлардаги каби. Мел Гибсон икки карра «Оскар» совриндори ва Австралия орденининг фахрий офицери унвонига сазовар бўлган. Албатта, ташқаридан қараганда бундай кучли мавқе ва обрўни йўқотиш мумкин эмасдек туйилади.

    Бироқ ирқчилик ва бир қатор эҳтиётсизликлар кўплаб мухлисларни актёрдан узоқлаштирди. Шу билан бирга, Мел вақти-вақти билан шов-шувли воқеаларнинг қаҳрамонига айланди: маст ҳолатда машина бошқариш, рафиқаси Олга Григорева билан суддаги жараёнлар — буларнинг барчаси Гибсоннинг дўстлари ва мухлислари орасида обрўсига путур етказди, компаниялар у билан шартномаларни бекор қилди ва унинг шон-шуҳратидан асар ҳам қолмади.

    Меган Фокс

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Жуда тез машҳурликка эришиш ва бир зумда унутилиш. «Трансформерлар»нинг премьерасидан сўнг актриса барчанинг эътиборига тушди. Муваффақиятли жанговар фильмнинг иккинчи қисмида Меган ўзидан ёмон таассурот қолдирди. Шунингдек, унинг характери суратга олиш гуруҳининг ишини мураккаблаштирди. Агар у ўткир тилини қандай тийишни билса, уни кечириш мумкин эди. Миш-мишларга кўра, режиссёр Майкл Байга қилинган кескин ҳужумлар унинг карьерасини барбод қилган. Шундан сўнг франшизанинг учинчи қисмида Рози Хантингтон-Уайтли рол ўйнади. Меган Фокс эса бошқа лойиҳаларда янги ролларга муносиб кўрилмади.

    Тара Рид

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ёрқин табассумли гўзал қиз «Катта Лебовски» ва «Шафқатсиз ўйинлар» фильмларида суратга тушиш билан карерасини бошлади. «Американча пирог» Тара учун ҳақиқий ғалаба эди. У деярли барча мода журналларининг муқоваларида суратга тушди. Аммо ўзидан норозилик ёки ҳаддан ташқари амбиция Тарани хавфли тажрибаларга ундади. Пластик жарроҳлик, парҳезлар ва спорт залидаги машғулотларнинг ортиши — буларнинг барчаси актрисанинг ташқи кўринишига салбий таъсир ўтказди. Бу эса мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди. Кўп ўтмай у «Олтин малина»га лойиқ кўрилди ва машҳурлик чўққисидан қиялаб пастга тушди. Муваффақиятсиз роллар, шахсий ҳаётдаги муаммолар унинг карьерасига путур етказди.

    Жош Хартнетт

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Ташқи томондан вазмин, ҳатто камтар йигитга ўхшайди. Истараси иссиқ — истеъдодига эса гап бўлиши мумкин эмас. Дастлаб суратга олиш майдончаси ва омма олдида у ўзини муносиб тутди. «Перл Харбор», «Қора қирғий» ва «Слевиннинг омадли рақами»  фильмларидан кейин кўпчилик истиқболли ёш актёр билан ишлашни хоҳлади. Лекин у бирин-кетин таклифларни рад этди. Жош Брайан Сингернинг Супермени ёки Кристофер Ноланнинг Бетмен бўлиши мумкин эди. Аммо бу таклифлар уни фикридан қайтара олмади. «Мен суперқаҳрамон ролида қолиб кетишдан қўрқаман», — деб изоҳлади Хартнетт. Натижада яхши таклифлар камайиб борди ва сўнгги йилларда Жош бирорта эсда қоларли ёрқин ролни ижро этмади.

    Мавзуга доир:

    • Саксофон чалиш, қушлар овозига тақлид қилиш, тўқиш: Голливуд юлдузларининг севимли машғулотлари
    • Биргина роли билан машҳур бўлиб, кейинчалик кўринмай кетган актёрлар (фото)
    • Ҳамкасблари орасида инжиқ феъл-атвори билан ажралиб турадиган жаҳон юлдузлари (фото)

    12.04.2022, 19:35   Изоҳ (0)   25050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гарри Поттер — Дэниэл Рэдклифф актёрликни тарк этиб, режиссёрликда ўзини синаб кўрмоқчи

    12.04.2022, 17:23

    «Банк ходимлари бурнимдан ип ўтказиб судрашди». Юлдуз Усмонова клиника очишда ўзи дуч келган қийинчиликлар ҳақида (видео)

    12.04.2022, 15:24

    Болливуд Барбисининг фожиаси: ҳинд актрисаси Парвин Баби қандай қилиб машҳурлиги ва гўзаллигидан айрилди?

    12.04.2022, 13:54

    Instagram: Пойтахтда клиникасини очган Юлдуз Усмонова, 46 минг долларлик машина олган Dili.me, иккинчи бор ота бўлган Ҳамдам Собиров

    11.04.2022, 22:12

    Демет Ўздемирдан Ханде Эрчелгача: Туркиянинг энг гўзал актрисаларидан юз парвариши бўйича тавсиялар

    11.04.2022, 19:34

    «Кимгадир тарсаки туширмасимдан олдин кинодан кета қолай». Жим Керри Голливудни тарк этгандан кейин нима қилиши ҳақида гапирди

    11.04.2022, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.